Михаил Жўрабекович Толмасов (1887, Бухоро —1969.30.3, Самарқанд) — мақомчи хонанда, созанда (танбур, дутор, доира). Ўзбекистон халқ артисти (1936). Ота Жалол Носиров. Левича ҳофиз Бобохоновлардан Шашмақомнинг ашула ва чолғу йўлларини ўрганган. Овози жуда ёқимли бўлиб. ашулаларни мақом ижрочилигидаги мумтоз услубда маҳорат билан айтган. Турли ансамбллар (1920—33), Самарқанддаги маҳаллий яҳудийлар театри, Бухоро маҳаллий яҳудийлар труппаси (1933—38)да хонанда ва созанда, Бухоро вилояти санъат бошкармаси рах,бари (1938—41), Ўзбек давлат филармонияси кршидаги тожик ашула ва рақс ансамблида хонанда, бадиий раҳбар (1941—48). Ю. Ражабий Т. ижросида "Савти Ушшоқ", "Савти Наво", "Мўғулчаи Дугоҳ", "Мўғулчаи Сегоҳ" (шохобчалари билан) нотага олиб, Шашмақом нашрларида келтирган. Т. ижролари грампластинкаларга ҳам ёзилган. Бастакор сифатида "Нажот", "Зулми амир" мусиқали комедияларга куй басталаган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил