Mixail Vrubel
Михаил Александрович Врубел [1856.5(17).3, Омск - 1910.1(14).4, Петербург] — рус рассоми. Петербург Бадииёт акадимяси академик (1905). Врубел ўрта асрлар ва Уйғониш даври санъати, антик дунё мифологияси ва рус эртакларидан илҳомланган; юксак маҳобатли услуб ва миллий шакллар излаш, безакка эътибор унинг асарларига "модерн" услубига хос хусусиятлар бахш этган. "Эрон гилами фонидаги қиз" (1886), "Настарин гул" (1900), "Ҳамлет ва Офелия" каби асарлари рассомга шуҳрат келтирди. "Демон" (1890) асарида "мангу мавзу" яхшилик ва ёмонлик масаласини рамзий маънода ёш, гўзал, паҳпавон исёнкор Демон қиёфасида ифода этди. Шунингдек, "Венесия" (1894), "Фолбин" (1895), "Оққуш-малика" (1900) каби асарлари ҳам машҳур.[1]
Манбалар
- ↑ "Врубел Михаил Александрович" ЎзМЕ. В-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |