Михаил Занд (1927–2018) - Исроил яҳудий университети фахрий профессори. Тадқиқот йўналишлари: форс-тожик адабиёти, яҳудий-эрон борасида тадқиқотлар ҳамда Афғонистон, Эрон, Марказий Осиё ҳудудида миллатларнинг таркиб топиш муаммолари. М.Занд 1927-йилда Каминес-Подолск шаҳрида таваллуд топган. 1930-йилдан бошлаб, унинг оиласи Москвада истиқомат қила бошлайди. Занд 1950-йилда Москва Давлат университетини тамомлагач, Тожикистонга жўнаб кетади. Сталинобод (ҳозирги Душанбе) шаҳрида Тожикистон ССР ФА лойиҳалари доирасидаги тадқиқот ишларида фаолият юритади. 1957-йил Москвага қайтгач, “Народи Азии и Африки” журналининг филология бўлимини бошқаради. 1962-йил СССР ФА Шарқшунослик институти илмий ходими бўлиб ишлаган. 1966-68 йилларда Эронга уюштирилган илмий сафарларда Занд яҳудий талабаларга иудаистикадан ма’рузалар ўқиган. Унинг яҳудийликка оид бир қанча мақола ва китоблари энсиклопедия ва мустақил нашрларда чоп этилган.
1971-йил март ойида Занд Исроилга чиқиш учун ариза билан мурожаат қилади, бироқ кўп ўтмай бир қатор яҳудий активистлари билан бирга прокуратура томонидан қўлга олинади ва 15 суткага қамоқ жазосига тортилади. 1971-йилнинг май ойида рухсат олгач, июн ойида Исроилга келади.
1971-йил Иерусалимда Яҳудий университети форс-тожик адабиёти профессори, 1975-йилда Яҳудий университети Шарқшунослик ва африкашунослик институтида бўлим бошлиғи, 1981-йилдан бошлаб индология, эранология ва арманшунослик бўлими бошлиғи. Занд Собиқ Иттифоқда яҳудий маданиятини ривожлантириш борасида совет яҳудийлари орасида тарғибот олиб боришга алоҳида аҳамият берди. 1979-йилда Совет Иттифоқида яҳудий маданиятини ривожлантириш масалалари бўйича комиссия а’зоси. Занд форс-тожик адабиёти ва фалсафаси, шунингдек, Совет Иттифоқида яҳудий маданияти борасидаги қатор нашрлар муаллифи ҳисобланади. Жумладан, «Шествековславм» (М., 1967. 1967-йил инглиз тили, 1972-йил форс тилига таржима қилинган) - форс адабиётига бағишланга нмонография; «Еврейскаякултура в СовецкомСоюзе» (Ҳаммуаллифликда. Иер., 1973); «Бухарскиеигорскиеевреи» (Ҳаммуаллифликда. Иер., 1973).
1971-йилда Хибру юнион коллежи томонидан Занд яҳудий адабиёти фахрий доктори унвони билан тақдирланади. У фаолияти давомида бир қанча хорижий университетлар, жумладан, Кембридж (1979-80), Лондон (1994-95), Санкт-Петербург яҳудий (1994) ва бошқа университетларга таклиф этилган [1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 208.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.