Mixail astragali
Михаил астрагали (лотинча: Астрагалус мичаэлис) – икки уруғпаллалилар синфи, бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол ва Писком тоғ тизмаларида тарқалган[1].
| Михаил астрагали | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юрак ўсимликлат |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Астрагал |
| Оила: | Бурчоқдошлар |
| Бинар номи | |
| Астрагалус мичаэлис | |
Тавсифи
Баландлиги 15-40 см гача етадиган кўп йиллик гулли ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Ҳаётий шакли яримбута. Пояси ёғон, сершох, сирти тўқ кулранг тусда. Гулпояси зич рўваксимон. Барги мураккаб тоқ пацимон, пояда навбатма-навбат жойлашган, узунлиги 5-11 см, банди жуда қисқа. Баргчалари 10-13 жуфт, узунчоқ тасмасимон ёки чўзиқ, узунлиги 5-8 мм, кенглиги 1-1,5 мм, икки томони сийрак тук билан қопланган. Тўпгули чўзиқ, ғоваксимон, 5-8 та гулдан иборат. Гултожибарглари оч пушти тусда, узунлиги 15-18 мм. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июн июл ойларида гуллаб меваси августда пишиб етилади. Меваси қуруқ дуккак мева. Дуккаги 17-22 мм, қорамтир, узун тумшуқчасимон. Уруғининг узунлиги 4 мм, эни 1,8 мм, сарғиш қўнғир тусда. Уруғи ёрдамида кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда жуда кам учрайди. Тошкент вилояти Чатқол ва Писком тоғ тизмаларида тарқалган. Қояларда тошли шағалли, майда заррали тупроқларда, дарё бўйларида, тоғларнинг юқори қисмларида, қуёш нури тик тушмайдиган жойларда учрайди. Ўсимлик ўсиш жойларининг ўзлаштирилиши сабабли ареали қисқариб кетган. Угом чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Астрагалус мичаэлис Борисс.“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.