Mixaylo Romanchuk
| Михайло Романчук | |
|---|---|
|
Романчук Токиодаги олимпия ўйинларининг тақдирлаш маросимида. | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1996-йил 7-август Ровно, Украина |
| Бўйи | 1,90 м |
| Вазни | 82 кг |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | Сузиш |
Михаило Михаилович Романчук (украинча: Михайло Михайлович Романчук; 1996-йил, 7-август; Ровно, Украина) — украиналик сузувчи, икки карра олимпия ўйинлари совриндори, 2020-йилги жаҳон чемпиони, кўп карра жаҳон чемпионати совриндори, кўп карра Европа чемпиони, 2017-йилги ёзги Универсиада ғолиби. 400, 800 ва 1500 метр масофаларга эркин усулда сузиш бўйича мусобақаларда иштирок этади. Украинада хизмат кўрсатган спорт устаси.
Фаолияти

2015-йилнинг ноябр ойида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 1500 метрга эркин усулда сузиш бўйича олтин медални қўлга киритган.
2016-йил май ойида бўлиб ўтган сув спорти турлари бўйича Европа чемпионатида 800 ва 1500 метр масофаларга сузиш бўйича мусобақаларда қатнашган ва 2 та бронза медалини қўлга киритган.
Будапештда бўлиб ўтган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида (2017) 1500 метр масофага сузиш баҳсларида қатнашган ва кумуш медални қўлга киритган.
2017-йил июл ҳолатига кўра 10 та Украина рекорди соҳиби ҳисобланади.
2017-йил 20-август куни Тайпейдаги ёзги Универсиаданинг 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида олтин медални қўлга киритган.
2018-йил 3-августда 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича Европа чемпиони бўлган[1]. Бир неча кундан сўнг 800 метр масофада ҳам ғалаба қозонган. 1500 метрга эркин усулда сузиш мусобақасида кумуш медални қўлга киритган.
2021-йилнинг май ойида Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида Михаило 1500 метрга эркин усулда сузишда 14:39,89 натижа билан олтин медални қўлга киритди. 800 метр масофада ҳам (7:42,61 натижа билан) ғалаба қозонган[2].
Мукофотлари
- 2-даражали „Буюк хизматлари учун“ ордени (2021)[3]
- 3-даражали „Буюк хизматлари учун“ ордени (2019)[4]
Манбалар
- ↑ „Чампионнац д'Эуропе : Мйкҳаïло Романчук чампион ду 400 мèтрес - Нататион - Че (Ҳ)“ (фр). Л'Éқуипе. 2019-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-июл.
- ↑ „Результаты Чемпионата Европы 2021 по водным видам спорта. На 10 — 23 мая 2021 | Все о Боэвих Искусствах и Спорте“ (ру-РУ). 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-май.
- ↑ „Указ Президента України від 16 серпня 2021 № 361/2021 «Про відзначення державними нагородами України спортсменів — учасників літніх Олімпійських ігор та їх тренерів»“. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „Указ Президент України від 22 січня 2019 року № 14/2019 «Про відзначення державними нагородами України з нагоди Дня Соборності України»“. 2021-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-август.