Михайло Удод (украинча: Михайло Сергійович Удод; 1997-йил 17-феврал, Украина) – украиналик профессионал ҳужумчи, Самарқанднинг „Динамо“ клубида ўйнайди[1].

Михайло Удод
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Михайло Сергиёвич Удод
Таваллуд санаси 1997-йил 17-феврал (1997-02-17) (29 ёш)
Таваллуд жойи Украина
Бўйи 185 см
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Динамо Самарқанд
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010–2014 РВУФК Киев
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014–2016 Динамо Киев 0 (0)
2015 → Динамо-2 Киев 12 (0)
2017 Ворскла Полтава 0 (0)
2018 Аванҳард Краматорск 15 (0)
2019 Кремин Кременчук 13 (0)
2020 Каганат 1 (0)
2020 ВПК-Аҳро Шевченкивка 13 (0)
2021– Динамо Самарқанд 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(29-январ 2021-йил учун)

Фаолияти

Михайло Удод 1997-йил 17-февралда туғилган. Олти ёшида Кременчугда мураббий Александр Янковский билан футбол ўйнаган. Шундан сўнг, 13 ёшида Республика олий жисмоний тарбия мактабига (РВУФК) ўқишга кирди[2]. 2010-йилдан 2014-йилгача футболчи Украина болалар ва ўсмирлар футбол лигасида ўйнаган.

Удод коллежни тугатгач, Киевнинг „Динамо“ жамоасига ўтди. 2014–2015-йилги мавсумда ёшлар жамоалари ўртасидаги Украина чемпионатида, бир мавсумдан кейин эса ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида дебют қилди. Ёшлар терма жамоаси таркибида 2014–2015-йилги мавсумда Украина чемпионатининг кумуш медали совриндори, 2015–2016-йилги мавсумда эса унинг ғолиби бўлди. 2015-йилда Украина биринчи лигасида „Динамо-2“ клубида ўйнади[3].

Футболчи 2017-йилнинг февралида бир йиллик ижара асосида Полтаванинг „Ворскла“ клубига ўтди ва ўринбосарлар жамоасида ўйнади[4]. Бир йил ўтгач, Удод Украина биринчи лигасидаги „Авангард Краматорск“ клуби билан шартнома имзолади[5]. 2019-йилнинг январида жамоани тарк этди[6].

2019-йил август ойида футболчи „Кремин“ клубига ўтди. Удод 2020-йилнинг қишида „Волин Луцк“ клубида четлатилган эди[7][8].

2020-йилнинг март ойида футболчи биринчи марта Қирғизистон чемпионатида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган Қирғизистоннинг „Каганат“ клуби билан шартнома имзолади[9]. Удод маҳаллий чемпионатдаги дебютини 2020-йил 14-март куни „Алга“га қарши ўйинда (0:0) қилган[10]. 2020–2021-йилги мавсум бошланиши арафасида футболчи Украина Биринчи лигасида ўз тарихидаги илк мавсумга тайёргарлик кўраётган ВПК-Агро таркибига қўшилди[11].

2021-йилнинг январида футболчи Самарқанднинг „Динамо“ клуби билан бир йиллик шартнома имзолади[12].

Терма жамоадаги фаолияти

Украина миллий жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси сифатида Украина талабалар жамоасига чақирилган[13]. 2019-йил май ойининг охирида футболчи жамоа таркибида Бутун Украина талабалар футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган „Карпат фазоси“ халқаро турнирида ғолиб чиқди[14].

Манбалар

  1. ↑ „ФC Дйнамо Кйив Оффиcиал Сите“ (Украиниан) (2017-йил 6-феврал).
  2. ↑ „"Майже через 10 років повернувся в рідну команду": нападник Михайло Удод » МФК "КРЕМіНЬ"“ (ук). фcкремен.cом. 2021-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  3. ↑ „Удод Михайло Сергійович“ (ук). Офіційний сайт ФК «Динамо» Київ. 2021-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  4. ↑ „Ворскла арендовала Удода“ (ру). фоотбалл.уа. 2021-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  5. ↑ „«Авангард» пополнился новыми футболистами“ (ру). Официальный сайт ФК "Авангард" Краматорск. 2018-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  6. ↑ „Авангард прекратил сотрудничество с форвардом“ (ру). уа-фоотбалл.cом (2019-йил 13-январ). 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  7. ↑ „Вихованець коледжу Піддубного та "Динамо" Михайло Удод поповнив "Кремінь"“ (ук). фcкремен.cом. 2021-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  8. ↑ „Украинец в Киргизии: Сказали, что если на базе будет более 5 человек на поле - клуб оштрафуют“ (ру). уа-фоотбалл.cом (2020-йил 26-март). 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  9. ↑ „Воспитанник "Динамо" продолжит карьеру в Кыргызстане“ (ру). Дйнамоманиа.cом. 2021-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  10. ↑ „1 ТУР. «Каганат» 0:0 «Алга»“ (ру). кпфл.кг. 2021-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  11. ↑ „Экс-форвард Авангарда Удод перейдет в ВПК-Агро“ (ру). СПОРТАРЕНА.cом (2020-йил 3-сентябр). 2021-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  12. ↑ „«Динамо» икки нафар легионер билан шартнома имзолади“ (уз). фcдинамо.уз (2021-йил 28-январ). 2021-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  13. ↑ „Неаполітанські перспективи“ (ук). Комітет з фізичного виховання та спорту МОН України. 2019-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.
  14. ↑ „Двоє футболістів «Кременя» завоювали кубок у складі студентської збірної України“ (ук). фcкремен.cом. 2021-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-январ.

Ҳаволалар