Михайло Ёванович (серб тилида: Михало Ĉовановиć ; 1989-йил 15-феврал , Титово Узиче) – серб футболчиси, ҳимоячи ампуласида ўйнайди. Ҳозирги кунда Кучинг Cитй клуби футболчиси.

Михайло Ёванович
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Михайло Ёванович
Таваллуд санаси 1989-йил 15-феврал (1989-02-15) (37 ёш)[1]
Таваллуд жойи Титово Уžиcе, Югославия
Бўйи 1.90 м
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Кучинг Cитй
Рақами 32
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– ФК Путеви
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007–2008 Слобода Уžиcе 9 (1)
2008–2011 Младост Луčани 19 (0)
2008–2011 → Слога Поžэга (ижара) 33 (5)
2011 Слога Поžэга 13 (0)
2012 Жединство Путеви 28 (0)
2013 Оломоуc 11 (0)
2013–2015 Карвинá 46 (5)
2015 → Славиа Орловá (ижара) 1 (1)
2016–2017 Зброжовка Брно 15 (0)
2017 → Карвинá (ижара) 11 (2)
2018 Воžдоваc 1
2018 Неман Гродно 10
2019 Тараз 14 (0)
2020 Инđижа 9 (1)
2020–2021 Валлетта 7 (0)
2021 Алашкерт 10 (1)
2022 Динамо Самарқанд 18 (1)
2023– Кучинг Cитй 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Михайло Ёванович фаолиятининг дастлабки йилларида Узиче шаҳрининг бир қанча маҳаллий клубларида тўп сурди. Михайло Манчестер Унитед Ф.C. клубининг футболчиси Неманя Видич билан ватандош ҳисобланади. Сербияда у ФК Младост Лучани ва ФК Слога Пожега жамоаларида ўйнади. Ушбу маҳаллий клублар Югославиянинг иккинчи лигасида қатнашган.

2013-йилнинг баҳорида Михайло ҲФК Оломоуc жамоасининг асосий таркибида ўйнай бошлади[2]. У ерда Михал Ковář билан бирга яхши ўйинлар кўрсатди. Мавсумдан якунида Оломоуц клуби 4-ўринни эгаллади. Кейинги мавсумда жамоа Моравия-Силезия футбол лигасининг қуйи лигасида қатнашиш учун ариза топширди. Аммо Ёванович иккинчи лига жамоаси Карвина таклифини қабул қилди. 2013-2015-йилларда Карвина футбол клубида тўп сурди. У ерда мураббий Ёзеф Мазура бошчилигида жамоанинг асосий футболчисига айланди.

2014-йил 20-сентабр, шанба куни у ўйиндан олдинги машғулот вақтида юзидан жароҳат олди ва 2015-йилнинг 11-апрелига қадар иккинчи лига ўйинларида ўйнамади. У 2015-йилнинг март ойида юзига ниқоб таққан ҳолда учинчи дивизион клуби Орловада ўйнай бошлади[3].

Михайло Ёванович 2015-йилнинг кузида Карвинага қайтди ва мавсумни ушбу клубда якунлади.

2016-йилнинг январ ойида у биринчи лиганинг Зброжовка Брно клубига ўтиб, икки ярим йиллик шартнома имзолади. 2016-йил 13-феврал, шанба куни у Праганинг „Славия“ майдонида Чехиянинг олий лигасисида дебют қилди (Зброжовка Брно 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди). Михайло ўйиннинг 73-дақиқасида гол урди, аммо бу голни бош ҳакам Томаш Кочоурек ҳисобга олмади. 2017-йилнинг январида у Зброжовкани ижара асосида тарк этди ва олдинги клуби (иккинчи лига жамоаси) Карвинага оқайтди. 2017-йилнинг ёзида у Зброжовкага қайтди.

Манбалар

  1. ↑ „"Миҳаило Жовановиć“. www.првалига.рс. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Михаило Жованиc“. www.фоотбаллдатабасе.эу. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Миҳаило Жовановиć заžил на Ковонě вíтěзнý дебут“. www.мфккарвина.cз. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.

Ҳаволалар