Miyon-rudon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Миён-рудон, икки сув ораси — Фарғона водийсидаги тарихий ҳудуд. Ўрта асрдаги ёзма манбаларда тилга олинган, унга Норин ва Қорадарё оралиғидаги ерлар киритилади. Илк бор Ибн Ҳавқал ва Истахрий асарларида М. алоҳида вилоят деб келтирилган. "Бо-бурнома" асарида ушбу ҳудуд Работах ўрчини ёки Икки сув ораси деб номланган. Манбалардан унинг Ўзган, Бискенд, Секат, Еттиқишлоқ, Хайлам, Шикит каби шаҳар ва қишлоклари қайд этилган. Булардан Хайлам асосий марказий шаҳар бўлиб, ҳозирги Кетмонтепа билан таққосланади. Шикит — бу ҳозирги Арслонбоб, Бискенд — Из-боскан қишлоғи, Секат — Қўқонқишлоқ (Пахтаобод) деб тахмин этилади. М. қадимдан деҳқончилик марказларидан ҳисобланиб, аҳоли зич жойлашган. Бу ҳудуддан Шарқий Туркистонга савдо-сотиқ ва алоқа йўли ўтган. Х асрда ислом дини қабул қилинган. М.да Исмоил Сомонийнннг акаси Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад туғилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |