Miyonxat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Миёнхат — ўзбек, тожик, уйғур мумтоз мусиқа шаклларининг таркибий куй тузилмаси. М. Сархат (Даромад, Сархона)дан кейин келадиган куй бўлаги сифатида гавдаланиб, одатда, Дунасрп уланиб боради. Мақом шўъбалари М.ларида мусиқа баёни янги, юқорироқ даражага кўтарилиб, куй ривожи ўрта (асосийга нисбатан кварта, квинта баландлигидаги) пардаларда таъминланади. Ҳажми жиҳатидан 1—2 куй даври (яъни, 2—4 куй жумласи)дан ташкил топди. Ашула йўлларида бир ёки икки шеърий байтни ўз ичига олади. М. куй ривожи воситаси сифатида замонавий бастакорларнинг чрлғу ва ашула асарларида ҳам му-ҳим аҳамият касб этади. Кўпинча, чолғу асарларида миёнхона деб юритилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |