Mizantropiya
Мизантропия — луғавий ма’нода "инсонлардан нафратланиш, уларни ёқтирмаслик ёки улардан қўрқиш" деган ма’нони англатади. Ушбу қараш ва фикрларга эга бўлган шахсларга эса мизантроп ёки мизантропист дейилади. [манба керак]
Та’риф
Мизантропия инсониятнинг табиати ва ёки ҳаракатларига нисбатан нафрат ҳисси билан тавсифланиши мумкин. Бошқа бир нуқтаи назардан, мизантропия гуманизмнинг мутлақо қарама-қаршиси бўлмаса-да, инсон марказий ўринга лойиқ эмаслигини ифодалайди. Мизантропия фикрини қўллаб-қувватлаган кишилар "мизантроп" ёки "мизантропист" деб аталади.
Хусусиятлари
Мизантропистлар инсон табиатан ёмон эканлигига ишонади. Табиатан ёмон бўлган мавжудот, беихтиёр бўлса ҳам, ёмонлик қилади, бошқаларни ҳам ёмонликка ундайди ёки қилинган ёмонликка кўз юмади. Тарих давомида ўз авлодига ва сайёрада яшовчи бошқа барча тирик мавжудотларга зарар етказиб келган инсоният буни кўпинча ўз манфаатлари ёки қўрқувлари сабаб амалга оширган. Масалан, бир киши пул эвазига бошқасини ўлдирса, бу манфаат учун; йўлда чаён ёки илонни кўриб, уларни босиб ўлдирган одам эса бу мавжудотлардан қўрққани учун бундай йўлни танлаган. Шубҳасиз, бу каби ҳолатларнинг ҳар иккаласига ҳам инсоният тарихида кўплаб мисоллар мавжуд. Аммо мизантропия ҳақида гап кетганда фақатгина ўлдириш ҳаракати назарда тутилмаслиги керак. Инсон томонидан содир этилган ҳар қандай жиноят, зўравонлик ва ёмонлик ҳаракатлари мазкур фикрларнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу Психологияга оид бо'лган мақоладада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. (Ноябр, 2024) |