Mizdaxqon
Миздакхон – Ўрта аср шаҳар харобаси. Хўжайли шаҳридан 7–8 км ғарбда жойлашган. Антик даврга оид қишлоқ харобаси ўрнида В—ВИ асрларда бунёд этилган қаср асосида вужудга келган ва мўғуллар ҳукмронлигининг охиригача (ХИВ аср) мавжуд бўлган.
| Миздахқон | |
|---|---|
|
Қадимий Миздахқон комплекси | |
| Умумий маълумот | |
| Тури | Шаҳар харобаси |
| Шаҳар | Хўжайли |
| Мамлакат | Ўзбекистон, Қорақалпоғистон |
| Координаталар | 42°24′05″Н 59°23′21″Э / 42.40151747440589°Н 59.3892212711918°Э |
| Қурилиши бошланган | В-ВИ асрларда |
| Қурилиши тугаган | ХИВ аср |
| Бузилган сана | 1338-йил |
| Бинонинг ички майдони | 200 гектар |
Археологик мажмуа Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли шаҳридан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган бўлиб, қадимий эроний хоразмликларининг манзили ҳисобланади[1]. Ушбу археологик иншоотлар мажмуаси Нукус шаҳридан 40 дақиқалик йўл узоқликда жойлашган[2].
Миздахқон ўрта асрларда Хоразмдаги йирик шаҳарлардан бири сифатида танилган. Машҳур араб олимларидан бири ал-Мақдусий 985-йилда шу шаҳардан ўтганда унга „Миздахқон ўзининг катталиги бўйича Кат, Гурганж кабилар қатори Хоразм давлатида учинчи шаҳардир“ дея таъриф берган[3].
Миздахқон 2 та тепаликдан иборат. Улардан бири бўлган Габр қалъа Миздахқоннинг қадимги қисми бўлиб, унинг қалин пахса девори ва аркининг қолдиқлари сақланиб қолган. Миздахқоннинг 2-тепалиги қабристонга айланган. Унинг майдонининг бир қисмида Мазлумхон Сулув мақбараси (ХИИИ аср охири – ХИВ аср боши) жойлашган.
Миздахқонни археологик жиҳатдан ўрганиш ишини 1928-йил Якубовский Александр Юревич бошлаган. 1962—, 1964—1965-йилларда Миздахқонда Толстов Сергей Павлович раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси қазишма ишларини ўтказган. Натижада Миздахқоннинг тарихи ва Хоразмнинг ислом динигача бўлган қадимги динига оид кўплаб қимматли маълумотлар олинди. Х асрда Миздахқон обод шаҳар бўлиб, атрофида 12.000 та турар жой қўрғонлари жойлашган.
Миздахқондаги қабристонга зардуштийлик динига эътиқод қилган марҳумлар оссуарийларга солиб кўмилган. Оссуарийларда ранг-баранг мазмундаги нақшлар ва қадимги хоразмий тилида ёзилган битиклар сақланган[4].
Тарихи
Миздахқан мажмуаси 200 гектар майдонни эгаллайди[5]. Унинг иккита қалъаси ИХ—ХИИ асрларда қурилган. Оссуарий қабристон тепаликнинг бутун ғарбий ярмини эгаллайди[6]. Некрополдаги охирги дафн қилинган сана ХИВ асрга тўғри келади.
Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар бу ҳудуддаги эронликларни қирғин қилдилар ва маълум вақт ўтгач, мажмуа 1338-йилда Амир Темурнинг Кўҳна Урганчга қилган қирг'ини чоғида бузиб ташланди[7].
Афсоналарда Қаюмарс – Зардуштийлик мифологиясига кўра ер юзидаги биринчи одамнинг келиб чиқиши ушбу манзил билан боғлиқ[8]. Миздахқонда малика Мазлумхон Сулувнинг ер ости мақбараси ва Авлиё Пётр (Симон)нинг ҳам мақбараси бор[9]. 1966-йилда махсус комиссия томонидан ташкил этилган гуруҳнинг текширув хулосаларига кўра, Симоннинг мақбараси сохта бўлиб чиқди.
Баҳслар
Ижтимоий тармоқларда Х асрга оид тарихий ёдгорлик олдига янги, замонавий қабрнинг жойлаштирилганлиги бир қатор мунозараларга сабаб бўлиб, турли норозиликларни келтириб чиқарди[3].
Янги қабр „Халифа Ражаб“ мақбараси тарихий ёдгорлигининг ёнига жойлаштирилган. Бунга қаршилик билдирган баъзи шахслар „Қабр учун ерлар сотилмоқда“ деган фикр билан ҳам ўз эътирозларини билдирган[3].
Археологик тадқиқотлар
Миздахқон мажмуаси дастлаб 1928- ва 1929-йилларда рус археологи Александр Якубовский томонидан ўрганилган. Уни ўрта аср мусулмон географларининг ал-Истахрий ва ал-Муқаддасий асарларида қайта-қайта тилга олинган Миздахқон деб номланган қадимий шаҳар билан боғлаган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, Хоразм воҳасидаги археологик ёдгорликлар москвалик археолог Сергей Толстов бошчилигида янги ташкил этилган Хоразм археологик экспедицияси томонидан уюштирилган тадқиқот дастурига киритилди.
Миздаҳқон 1962- ва 1964—1965-йилларда Қорақалпоқ давлат университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Тарих, тил ва адабиёт институти томонидан батафсил ўрганилган. Афсуски, уларнинг қазиш ишлари ва тегишли ҳужжатлар сифати паст бўлган. Кейинчалик обект ҳақида кўп қимматли маълумотлар йўқолган. 1964- ва 1966-йилларда қадимий Миздахқоннинг бутун мажмуасини махсус режали аэрофотосуратга олиш ишлари олиб борилди[10]. Кейинги тадқиқот ишлари археолог Вадим Ягодин томонидан 1960-йилларнинг охири ва 1970-йилларнинг бошларида амалга оширилган. 1947-йилда Миздахқоннинг меъморий обектлари В. И. Пилявский томонидан ўрганилган. 1959- ва 1966-йилларда Мазлумхон Сулув реставрацияси лойиҳасини ишлари амалга оширилиши муносабати билан архитектор В. М. Филимонов уни тадқиқ қилди. Миздахқон қабристонидан ИИИ—ВИИИ асрларга оид 38 эркак, 40 аёл ва 14 боланинг бош суяги топилган[11].
Миздахқон комплексида археологик тадқиқотлар 1985-йилдан 1999-йилгача давом этди. Қазишмалар давомида оссуарийлардаги расмлар, қадимги Хоразм тилида турли диний белгилар акс эттирилган ёзувлар топилган. Шунингдек, милодий ВИИИ асрнинг ярмига оид ягона сопол буюмлари мавжуд қабр топилди.
Шарқий тепаликда малика Мазлумхон Сулувнинг ер ости мақбараси, Шамун Набий, Ҳалфа Эрежеп ва Мадаминхон мақбаралари, Карвонсарой, Қирқ-Шопан қал’аси, Жомарт-Қассап минораси, мадраса ва бошқа қабристонлар жойлашган[12]. Қабристон бўйлаб минг йиллик тарихга эга бўлган кўплаб мозорлар мавжуд. Улардан кўплари шунчалик мустаҳам қурилганки, ўзларининг дастлабки асл қиёфасини деярли йўқотмаган. Қабрлар ёнида турли хил идишлар, идишлар, оссуарийларнинг парчалари каби қадимий ёдгорликларни кўриш мумкин.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Анcиэнт Cомплех Миздаҳкан — Дамда.уз“ (эн). дамда.уз. 2019-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-август.
- ↑ Анcиэнт неcрополис оф Миздаҳкан | Узбекистан Травел. (2022). Узбекистан.травел. Қаралди: 25-май 2022, ҳттпс://узбекистан.травел/эн/о/анcиэнт-неcрополис-оф-миздакҳан/
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Й. Қаноатов. „Қадимий қал’алар қабристонга айланмасин“ (2022-йил 19-январ). 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-октябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Древний комплекс Миздахкан — Дамда.уз“ (ру). дамда.уз. 2019-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-август.
- ↑ „Неcрополис оф Миздаҳкан“ (эн). силкадв.cом. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ „Миздакҳкан. Узбекистан. Тоурс ин Узбекистан“.
- ↑ „Анcиэнт неcрополис оф Миздаҳкан“ (эн). Узбекистан.травел. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ „Миздахкан“ (эн). Каракалпакстан.травел. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ „Неcрополис оф Миздаҳкан“. силкадв.cом. Қаралди: 31-октабр 2023-йил.
- ↑ В. Н. Ягодин, Т. К. Ходжайов. Некрополь Миздахкана. .Фан- УзССР, 1970 — 170-бет. Қаралди: 31-октабр 2023-йил.
- ↑ „Миздахкан“. каракалпакстан.травел. Қаралди: 31-октабр 2023-йил.
Адабиётлар
- Ягодин В. Н., Ходжаёв Т. К., Некропол древнего Миздахкана, Т., 1970.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
