Мизидлар (лотинча: Мйсидаcеа) — олий қисқичбақасимонлар туркуми. Гавдасининг узунлиги 0,5 см дан 2,5 см гача; сувнинг чуқур қатламларида яшовчи мизидлар 37 см гача. Ташқи кўриниши креветкаларга ўхшайди. Карапакси 3 жуфт кўкрак оёқлари билан бирга қўшилиб ўсган. Оёқжағлари бир жуфт; кўкрак оёқлари икки шохли; кўзлари йирик пояча устида жойлашган. Мувозанат органлари уроподларнинг ички шохларида ўрнашган. Тухумлари кўкрак остидаги махсус халтада туради. 500 га яқин тури маълум. Асосан, денгизларда, қисман чучук сувларда, сув юзасида ва сув остида, айрим турлари ғорларда яшайди. Мизидлар – кўпчилик балиқлар, жумладан, овланадиган ва сунъий кўпайтириладиган балиқларнинг асосий озиғи[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил