„Мизон ат-тиб“ („Табобат Мезони“) форс-тожикча илмий асардир. Ушбу асар Муҳаммад Акбар томонидан ўзининг ўқувчиларига дарслик сифатида ёзилган. Асарда тиб илмининг асослари баён этилган. Муҳаммад Акбарнинг ушбу асарига „Уммон ат-тиб шарҳ мизон ат-тиб“ („Табиблик океани“ „Табобат мезонига шарҳ“) номли шарҳ ёзилган. Шарҳнинг муаллифи— Муҳаммад Шариф бин Муҳаммад Ниёз Бухорий Нақшбандий (ХИХ аср). Шарҳловчи сўз бошида асарнинг ёзилишига қуйидаги вазиятлар сабаб бўлганлигини айтади. Кунлардан бир кун у Бухорода Мирзо Масиҳхон исмли Кобул қалъасидан бўлмиш бир табиб билан учрашиб қолади. Кобуллик табиб Амирнинг ҳузурида синаш мақсадида Муҳаммад Шарифга тиб илмида учрайдиган қийин ҳолатлар ҳақида бир неча саволлар беради. Муаллиф бу саволларга жавоб бергач, ўз навбатида кобуллик табибга, Кобул ва Ҳиндистонда қанақанги тиббий асарлар ўрганилиши тўғрисида савол берди. Кобуллик табиб арабча тиббий асарлардан Ибн Нафиснинг „Мўжаз“ ини, ал-Жағминийнинг „Қонунча“ сини, форс-тожикча тиббий асарлардан эса Муҳаммад Акбарнинг „Табобат мезони“ асарини санаб ўтди. 1828-1829 йилларда айрим муҳтарам кишилар Муҳаммад Акбардан, яъни муаллифдан „Табобат меъзони“ га шарҳ тузишни илтимос қилади ва 1843-йилда айтилган шарҳни ёзиб тугатади. Қўлёзма— муаллифнинг дастхатидан иборат. [1]

  1. ↑ О'рта Осиё ва Ҳиндистон олимларининг табобат соҳасидаги алоқалари. Тошкент: О'збекистон ССР "Фан" нашриёти, 1990 — 83-84-бет.