Мизорам — Ҳиндистоннинг шим.-ғарбий қисмидаги штат, шарқ ва жан. томондан Мянма, ғарбда Бангладеш билан чегарадош. Майдони 21,1 минг км². Аҳолиси 891 минг киши (2001), асосан, тибет-мянма гуруҳи халқларидан иборат. Аҳсшининг катта қисми мизо ва инглиз тилларида сўзлашади. Маъмурий маркази — Айвзол шаҳри.

Мизорам 1972-йилгача Ассом штати таркибидаги округ, ўша йилдан итти-фоқсош ҳудуд мақомини олган. 1987-йил феврал ойидан Ҳиндистоннинг тенг хуқуқли штати. Штат ҳудудининг катта қисми тоғлардан иборат. Баландлиги 1000- 2000 м. Иқлими нисбатан салқин, фақат жанубида иссиқ ва сернам. Йиллик ёғин шимолда 2100 мм дан жанубида 3500 мм гача.

Мизорам— аграр штат. Штат аҳолисининг 60 % қишлоқ хўжалигида банд. Асосий экини — шоли; шунингдек, маккажўхори, пахта, картошка, тамаки, шакаркамиш, сабзавотлар ҳам экилади. Мевали боглар, чой плантациялари бор. Чорвачиликда, асосан, чўчқа боқилади. Тоғли раёнларнинг В, қисми ўрмон. Саноатида ўрмон са-ноати етакчи. Ҳунармандчилик ривожланган. Қўлда турли матолар, гилам тўқилади, қамишдан шляпалар, саватлар ясалади. Ипакчилик, электроника, озиқ-овқат саноати корхоналари, консерва, шарбатлар ишлаб чиқариш, ёғмой, чой заводлари мавжуд. Кончилик ривожланган.