Mizrob mashara
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мизроб машара (1848-1918, Шаҳрисабз тумани Вордон қишлоғи) — ўзбек анъанавий театрининг атоқли намояндаси. Бобоёр машарабозга эргашган. 1878-йилда ўз тўдасини тузган. Тўдада Муҳаммад Диёр, Муҳаммад Назар, Бута дароз, Турдиали машарабозлар, Мавлонча, Муҳаммадали деган раққослар, Авазмурод (доирачи), Эргаш сурнайчи, Рўзи карнайчи каби машшоқлар уюшган. Мизроб машара уста бадиҳагўй бўлиб, кўплаб оғзаки комедиялар, муқаллидлар яратган. "Хирмон кўтариш" комедияси шу жумладандир. Унда деҳқон ундирган ҳосилнинг амалдорлар томонидан талонторож қилиниши температурагикомедия воситаларида фош қилинади. Эшони раис (шу номли асар), қашшоқ деҳқон ("Хирмон кўтариш"), сартарош (шу номли асар), ақлли хизматкор ("Навча ва оғолик") ва бошқа роллари билан танилган. Шунингдек, кулдирувчи, баъзан йиғлатувчи ҳажвий ашула ва ўйинлари ҳам машҳур. Қаҳрамонлари хулқ-атворини бўрттирма сўз ва ҳаракатлар воситасида акс эттириб, ҳаётий типлар яратиш, баъзи ўринларда психологик ҳис-туйғуларни ишга солиш Мизроб машара ижодига хосдир. Бердиёр Диёров (1884—1968), Турсунбобо Холиқов (1893—1966) каби машарабозлар Мизроб машара анъаналарини давом эттирдилар.
Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |