Mnemosxema
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мнемосхема — бошқариладиган обектнинг бошқариш пулти, шчити, панели ёки сигнал таблосига ўрнатиладиган шартли тасвири. М. обектнинг ҳолатини ёки ишлаб чиқариш жараёнининг боришини яққол кўрсатиб туради. Ишорали (белгили) ва ёруғликли хилларга бўлинади. Бошқариладиган (ёки назорат қилинадиган) обект элементлари умумий қабул қилинган электр, технологик, транспорт ва бошқа схемаларда тасвирланади. Масалан, электр стансия М. сида двигател ва генераторлар дойра билан, виключателлар квадрат билан белгиланади. Кучланишнинг қандайлигига қараб, бу элементлар турли рангга бўяб қўйилади. М.нинг операторлик ва диспетчерлик хиллари бор. Операторлик М.сида барча технологик комплекслар бир жойга жамланган бўлади, диспетчерлик М.сида эса кўп обектлар ва техник комплекслардан иборат тизим бутун территория бўйлаб тақсимланади. М. бошқариладиган обект мураккаб бўлган, ишлаб чиқариш жараёни кўп параметрлар бўйича назорат қилинадиган ва бошқа жойларда ишлатилади. М.дан техника кўргазмаларида намойиш қилинадиган моделлар ва ўқув қўлланмаси сифатида ҳам фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |