Мнемотехника (юн. мнеме - хотира, течне — маҳорат) — инсоннинг эслаб қолиш қобилиятини намойиш этувчи сирк ёки эстрада томошаси. Турли нарсалар номини, ҳужжат ёки пул купюраларини, сонини махсус ишлаб чиқилган услуб ёрдамида эслаб қолиш ва аниқ айтиб беришга асосланган М. томошасини, одатда, икки киши ижро этади. Биринчиси томошабинларнинг қўлидаги турли нарсалар (рўмолча, калит, кўзойнак, соат ва ҳоказо)ни кўрсатиб, савол беради, иккинчиси эса кўзи боғланган ҳолда кўрсатилган нарсаларни ёки сон рақамларини бехато айтиб беради. М. асосини турли шифр (код)лар ташкил этиб, улар томошабинга сезилмайдиган интонация, саволнинг тузилиши, махсус товуш сигналлари орқали биринчи ижрочидан иккинчисига юборилади. М. санъатига ХВИИИ асрда франсиялик машҳур фокусчи Пинетти асос солган. ХХ асрда М.нингривожланишигаАрраго, И. Сун ва Г. Агароновлар катта ҳисса қўшдилар. Ўзбек сиркида Е. ва А. Шоҳқуловлар, Ф. ва Ш. Ражабовлар, П. Эгамбердиев фаолият кўрсатиб келишмоқда. М. санъати анъанавий сирк гурухлари да-стурида ҳам учрайди.

Пўлат Тошканбаев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил