Мўдин (русча: Мудин) — Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Косон туманида жойлашган шаҳарча ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 13-мартдаги 68-сонли қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган.

Мўдин
шаҳарча
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Қашқадарё вилояти
Туман Косон тумани
Иқлим тури кескин континентал
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 75
Почта индекс(лар)и 180618[1]
Автомобил коди 70

Этимологияси

Қадимги хунн хоқонлиги давридаги хоқонлардан бирининг исми Модун, Мўдун бўлганлиги тарихий манбалардан маълум. Мўғул тилида модон сўзи дарахт, ўрмон, ёғоч маъносида қўлланган. Қирғиз тилида эса бу сўз шунчаки ўрмон маъносини берган. Қирғиз тилшунос олими Б. О. Орузбаеванинг ёзишича тўқай ва мўдун сўзлари ўзаро синоним эканлигини, ҳамда Аламудун сўзи ҳам айни шу маънода ясалганлигини таъкидлаб ўтади (бунда ал ёки ола + мудун). Қадимий мўғул ва туркий тилларда мавжуд бўлган мудун, модон, мудин сўзларидан Мўдин номи юзага келган. Мудин бу туркийчада дарахтзор, дарахтлар кўп ўсадиган ҳудуд деганидир. Ибтидоий даврларда одамлар нафақат ҳайвонларга, балки ўсимликлар, дарахтлар сингари жонсиз буюмларга ҳам сиғинганлар ва бу буюмларни ўзларига тотем сифатида қабул қилганлар. Шунинг натижасида жой номлари ва инсонларнинг исмлари шаклланган. Арабча исм бўлмиш Муҳиддин исмининг бузилган Мудин ёки Мўдин шакли ҳам мавжуд[2].

Жойлашуви

Мўдин шаҳарчаси Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жойлашган. Шаҳарча ҳудудида иккита мактабгача таълим муассасаси, мактаб, 1939-1945-йиллар давомида бўлиб ўтган Улуғ ватан уруши қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик монументи жойлашган.

Аҳолиси

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилишича, Мўдин шаҳарчасида 2013-йил 1-январда 3789 нафар, 2016-йилда эса 4.2 минг нафар аҳоли истиқомат қилган[3].

Иқлими

Мўдин шаҳарчасининг иқлими континентал бўлиб, ёзи иссиқ, қиши совуқ. Июл ойининг ўртача ҳарорати 35-40° C, январ ойиники 0 дан 1° C гача етиши мумкин.

Ёғин миқдори

Вегетация даври 210—240 кунни ташкил этади. Ўртача йиллик ёғин миқдори 190-200 мм га тенг бўлиб, бу ёғин асосан, баҳор ва қиш ойларида тушади.

Манбалар

  1. ↑ „Косон тумани аҳоли пунктлари почта индекслари“. ҳттпс://узбиндех.5балов.нет/почтове-индексй-кашкадаринская-област-узбекистан/почтове-индексй-касанскиж-ражон-кашкадаринская-област/. Қаралди: 18-апрел 2023-йил.
  2. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 174-175-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 149-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.