Moʻlton
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мўлтон — Покистондаги шаҳар. Панжоб вилоятида, Чиноб дарёси яқинида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1998). Мамлакатнинг муҳим саноат маркази ва транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик (асосан, ип газлама) саноати ривожланган. Кимё, ойнашиша, озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор. М.га Сун газ конидан қувур орқали газ келтирилади.
Мўлрон — бадиий ҳунармандчилик (кошин ва керамика, гилам, чарм буюмлари тайёрлаш)нинг қад. маркази. Меъморий ёДгорликлардан Шоҳ Юсуф Гардизи (1150-52), Рукни Аълам (1320-24), Шамси Табризий (1780) мақбаралари сақланган. Шаҳар милоддан аввалги ИВ асрда барпо этилган. Милоддан аввалги 326 йилда Александр Македониялик босиб олган. 713 йилда араблар эгаллаган. ВИИИ асрда мустақил ҳокимлик маркази. Х асрда Қарматлар давлатининг энг катта шаҳри бўлган. ХИ асрда Маҳмуд Ғазнавий қўл остига ўтган. ХИИ асрда Ғурийлар давлатига қўшилган, 1228-йилдан Деҳли султонлиги таркибида. 1398-йилдан Амир Темур, 1527-йилда Бобур қўшинлари эгаллаган ва 1752-йилгача Бобурийлар салтанати таркибида бўлган. 1818-йилда секхдар давлатига қўшилган. 1947-йилдан Покистон таркибида.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |