Moʻminjon Muhammadjonov
- Зиёсферада исми Мўминжон ва фамилияси Муҳаммаджонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Мўминжон Муҳаммаджонов (тахаллуси Тошқин; 1883 — Тошкент 1964) — ёзувчи, маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Шарофбой, Беклар беги (Тошкент), Олия (Уфа) каби мадрасаларда таҳсил олган. Айни пайтда эски мактабларда даре берган. Тошкент, Наманган, Қўқон, Андижон, Уш, Жалоло-бод, Хўжанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда янги усулдаги мактаблар очган. "Садойи Туркистон", кейинчалик "Иштирокиюн" газеталари ва "Маориф", "Муштум" жур.ларида ишлаган. Андижонда Чўлпон ва Тошкентда Ҳамза билан ҳамкорлик қилган. ХХСР маориф нозирлигида хизмат қилган (1920—21). Кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида ишлаган (1944—50). М. "Қонли тун" (1926; Зиё Сайд билан ҳамкорликда) песаси, "Турмуш уринишлари" (1926) хотиралар китоби ва турли ҳажвий шеърлар муаллифи.
Манбалар
- Турмуш уринишлари [4нашр], Т., 1969.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |