Moʻyna
Мўйна — мўйнали ҳайвонлар териси. Сувсар, оқ сичқон, сассиқкўзан, тийин, тулки, товушқон, норка, қундуз, ондатра, нутрия, суғур, юмронқозиқ ва бошқа мўйнаси қадрланади. Мўйнанинг қишки ва баҳорги хиллари бўлади. Сифати жуни ва терисига караб белгиланади. Жунининг асосий хоссалари: узунлиги, қалинлиги, йўғонлиги, эластиклиги (майинлиги), ранги, ялтироқлиги, пишиқлиги; терисининг қалинлиги, пухталиги, тиғизлиги, ўлчами, вазни, иссиқ ўтказувчанлиги ва бошқа мўйна териси ҳамда жунининг хоссалари ҳайвон тирик вақтида, шунингдек, шилиб олинганидан кейин ҳам ўзгариши мумкин. Ҳайвоннинг тирик вақтидаги ўзгаришлар иқлим, йил фасли, яшаш муҳити, озиқлар ва организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ. Мавсумий ўзгаришларга қараб, И, ИИ, ИИИ, баъзан ИВ навларига бўлинади. Қишки мўйна И, кеч кузгиси ИИ, эрта кузгиси ва баҳоргиси ИИИ ҳамда ИВ навларга ўтади.
Терини дастлабки ишлаш ёғидан тозалаш, эни-бўйини тортиб тўғрилаш ва қуритиш, ошлаш ёки махсус реактивлар билан ишлаб консервалашдан иборат. Кўп қўлланиладиган консервалаш усули ҳеч қандай кимёвий модда ишлатмай, терини қуритишдир. Бунда терилар рамаларга ёки ёғочларга тортиб қуритилади. Қуриган тери намлиги 16—18% бўлиши керак. Қалин терилар ошланади, кейин қуритилади. Терини ҳашарот (куя ва терихўр)лардан сақлаш учун тери ҳамда бинога хлорофоснинг 1% ли эритмаси (1 м² га 60—100 мл) сепилади. Мўйна сифати ҳайвонни сўйиш, терини шилиш, дастлабки ишлов бериш ва уни сақлаш режимига ҳам боғлиқ.
Мўйна саноати — енгил саноатнинг мўйнали ҳайвонлар ва қўй терисини қайта ишлайдиган ва турли мўйна ҳамда пўстин маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган тармоғи. Ўзбекистонда қадимдан мўйнадўзлик билан шуғулланадиган якка ҳунармандлар тулки, бўри, бўрсиқ, қуён, сувсар терилари ва ошланган қўй терисидан пўстин, телпак ва бошқа буюмлар тикканлар. ХИХ асрнинг охирига қадар Ўзбекистонда мўйна териларига оддий, хонаки усулда, асосан, кимёвий моддалар қўлланилмай, ўсимлик бўёқлари, маҳаллий ошловчи моддалар билан ишлов берилган. ХХ асрнинг 20-йиллар бошидан ҳунармандлар артелларга бирлаштирилди. Тошкент кўн-мўйна ва Бухоро қоракўл тери заводлари Мўйна даги йирик корхоналардир. Тошкент кўнмўйна заводи 1956-йил чармгалантерия буюмлари комбинати номи билан ташкил қилинган. Аёллар ва болалар палтоси, бош кийимлар, астари мўйна, авраси газлама бўлган буюмлар ишлаб чиқаради. Бу завод Самарқанд тери хом ашёси заводидан ҳамда республика гўшт комбинатларидан келтириладиган хом ашёдан фойдаланади. Бухоро қоракўл заводида қоракўл териларига ишлов берилади. 1996-йилдан Наманганда сунъий мўйна фабрикаси (Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси) ишга туширилди. Кейинчалик мўйнали кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган кўплаб сехлар ва қўшма, кичик корхоналар ишга туширилди. Ўзбекистон қоракўл териларининг кўпгина навлари жаҳон андозаларига мос ва халқаро бозорда юқори баҳоланади. "Ўзбек қоракўли" компанияси таркибидаги хўжаликлар ва корхоналар қоракўл тери етиштириш, уни ошлаш, қоракўлдан тикилган турли кийимбошлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Ўзбекистонда 2002-йилда 685 минг (2000-йилда 743,5 минг) дона қоракўл тери тайёрланди. Ҳар йили 50 мингдан ортиқ тери экспорт қилинади.
Республикада мўйнали ҳайвонлар — ондатра, нутрия, қундуз каби мўйнали ҳайвонларни саноат усулида боқиш — даррандачилик йўлга қўйилган. Улардан олинган мўйналардан устки ва бош кийимлар тикилади.[1]
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |