Мо-сзи, Мо Ди (милоддан аввалги 479400) — кад. Хитой файласуфи ва сиёсий ар-боби, мочилар мактаби (мо-сзя)нинг асосчиси. М. ва унинг шогирдлари қарашлари "Мо-сзи" (милоддан аввалги ИИИ аср охири — милоддан аввалги ИИ аср боши) китобида жамланган. М. таълимотининг асосида "умумий муҳаббат ва ўзаро фойда" тўгрисидаги ғоя ётади. Бу ғоя барча кишиларнинг тенглигини ўзига хос ахлоқий асослашга уринишдан иборат. Унинг фикрича, бу таълимот идеал давлатдаги ижтимоий ҳаётнинг мезони бўлиб хизмат қилиши керак. М. ва унинг тарафдорлари конфуцийчиликка қарши ғоявий кураш олиб бордилар. М.нинг мазкур таълимоти конфуцийчиларнинг жамиятни "оддий одамлар" билан "аслзодалар"га, бошқарувчи билан бошқарилувчига бўлиш қоидаларига қарама-қарши қўйилган. М. урушлар давлатлар учун зарарли ва фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрни билдириб, ўзаро низоларни тинчлик йўли билан ечишга чақирган. М. фикрича, дабдабали маросимлар исрофгарчиликка олиб келади, бу эса давлатнинг заифлашиши сабабларидан биридир. М. ўтмишга кўркўрона эргашишга қарши ва утмишдаги нарсалардан реал воқеликни яхшилашда оқилона фойдаланиш тарафдори бўлиб чиқди. У халқ бахцаодати ва кишилар эҳтиёжларини қондириш давлат бошқарувининг олий мақсади бўлиши керак, деб ҳисоблаган. М. қадимги Хитой фалсафий ва ижтимоийсиёсий тафаккури ривожига катта ҳисса қўшди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил