Moana (Disney)
Мотунуилик Моана 2016-йилда Wалт Дисней Аниматион Студиос томонидан яратилган „Моана“ филмининг бош қаҳрамонидир. Режиссёрлар Рон Cлеменц ва Жоҳн Мускер томонидан яратилган Моана ролини гавайилик актриса ва қўшиқчи Аули’и Cравалҳо ижро этган. Ёш болалик давридаги Моана овозини эса Луиза Буш берган. Моана 2024-йил ноябр ойида намойиш этилган „Моана 2“ филми давомида яна пайдо бўлади ва бу гал ҳам унга Cравалҳо овоз берган. Бундан ташқари, 2026-йилда суратга олинадиган жонли филмда Моанани Cатҳерине Лагаъаиа гавдалантиради.
| Моана | |
|---|---|
| „Моана“ образи | |
| Файл:Моана (чараcтер).пнг | |
| Илк бора кўринган | Моана (2016) |
| Муаллиф(лар) | |
| Овоз берган(лар) |
|
| Жонли ижрочи | Cатҳерине Лага'аиа (бўлажак жонли филмда) |
| Умумий маълумотлар | |
| Тури | Ярим ма’буда (илгари инсон) |
| Касби | Қабила сардори, Йўл топувчи саёҳатчи, Ярим маъбуда |
Полинезия афсоналаридан илҳом олинган Моана Полинезия қишлоғи бошлиғининг кучли иродали қизи сифатида тасвирланади. Уни океан ўзи сеҳрли буюмни Те Фити маъбудаси билан бирлаштириш учун танлайди. Оролга офат келганда, Моана бу буюмни Те Фитига қайтариш ва халқини қутқариш умидида афсонавий ярим худо Мауи (Дwайне Жонсон)ни излаб денгизга чиқади. Сўнгра у жамоа тузиб, йўқолган Мотуфету оролини топиш ва денгиз халқларини боғлаган йўлларни тиклаш учун саёҳатга отланади. Бу унинг ҳаётига зомин бўлса-да, у ярим маъбуда сифатида қайта тирилади.
Моана ўзининг мустақиллиги, шунингдек, Cравалҳонинг овоз ижроси учун кенг миқёсда танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди. 2019-йилга келиб, Моана расман Дисней Маликалари сафига қўшилди ва ўн иккинчи аъзоси бўлди.
Ривожланиши
„Тҳе Принcесс анд тҳе Фрог“ (2009) филмини суратга олганидан сўнг, Cлеменц ва Мускер Террй Пратчеттнинг „Морт“ асарини филмга мослаштириш устида ишлай бошладилар, бироқ зарур кино ҳуқуқларини олишдаги муаммолар туфайли бу лойиҳани давом эттира олмадилар[1]. Бундай муаммонинг қайта юз бермаслиги учун улар учта оригинал ғояни таклиф қилдилар. Ушбу ғоялардан бири (охир-оқибат тасдиқланган ғоя) 2011-йилда пайдо бўлди[2][3]. Ўшанда Мускер Полинезия мифологиясини ўрганиб, ярим худо Мауининг қаҳрамонона жасоратлари ҳақида маълумот олди. Полинезиянинг бой маданиятига қизиқиб қолган Мускер, бу мавзу анимацион филм учун жуда мос келишини ҳис қилди. Кўп ўтмай, Мускер ва Cлеменц лойиҳа режасини ёзиб, уни Жон Лассетерга тақдим этишди. Лассетер эса уларга тадқиқот сафарларига боришни тавсия қилди. Шунга кўра, 2012-йилда Cлеменц ва Мускер Тинч океанининг жанубий қисмидаги аҳоли билан учрашиш ва уларнинг маданиятини ўрганиш мақсадида Фижи, Самоа ва Таитига илмий сафарлар уюштиришди[4][5][6]. Дастлаб улар филмни бутунлай Мауи ҳақида яратишни режалаштирган бўлса-да, уларнинг дастлабки тадқиқот сафарлари Cлеменц қабила сардорининг ёш қизига бағишланган янги ғояни илгари суришга ундади[7].
Овоз
2014-йил охирларида Моана қаҳрамони учун глобал кастинг ғояси эълон қилинди[8][9]. Cравалҳо дастлаб Моана учун тингловда қатнашишни ўйламади, чунки „ЁуТубе орқали аллақачон жуда кўп ажойиб номзодлар юборилган эди“ ва у биринчи ўқув йилида бўлгани сабабли, мактабга кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилди. Cравалҳо нотижорат тадбирда кўнгилочар чиқиш учун ўтказилган тингловда қатнашди, аммо у ерда Моана учун кастинг жараёнида қатнашаётган агент ҳам борлигини билмас эди[10]. Агент Рачел Суттон Cравалҳога Моана учун тингловда қатнашишни таклиф қилди; у кастингнинг охирги кунида кўрилган охирги қиз бўлди. Тинглов чоғида Cравалҳо ўзининг севимли Дисней қўшиқларидан бири – Танглед асаридан „И Сеэ тҳе Лигҳт“ қўшиғининг 30 сониясини, шунингдек, гавайиликларга хос қўшиқларни ижро этди[11]. 2015-йил октябр ойида Cравалҳо Моананинг расмий овоз актёри сифатида танланди[12]. Продюсер Оснат Шурер бу ҳақда шундай деди: „Биз характерни ўзида мужассам эта оладиган, куч-қудрат, қатъият, ҳазил-мутойиба, қалб ва раҳмдилликни бирлаштира оладиган инсонни изладик.[13]“
Халқаро версиялар
Филм илк бор дунё миқёсида кинотеатрларда намойиш этилганида, у жами 45 хил версияда тақдим этилди, жумладан, махсус равишда филм учун яратилган таитий тилидаги дубляж ҳам мавжуд эди. 2017-йил июн ойида филмнинг маорий тилидаги версияси эълон қилинди; унда асл инглизча таркибдаги тўрт овоз актёри иштирок этди. Орадан уч ҳафта ўтиб, Янги Зеландиялик Жаэдйн Ранделл Моананинг овоз актёри сифатида таништирилди. Ушбу версия 2017-йил сентябр ойида намойиш этилди.
Ўша йили Шрути Ране (ҳинд тилида) ўз ролини филмнинг бенгал тилидаги версиясида ҳам давом эттирди. 2017-йил ноябр ойида филмнинг гавайи тилидаги дубляжи тайёрланаётгани эълон қилинди.
Манбалар
- ↑ Cоннеллй, Брендон. „Wҳат Дисней'с Филм оф Террй Пратчетт'с Морт Мигҳт Ҳаве Лоокед Лике... Анд А Превиэw оф Тҳингс То Cоме“. Блеэдинг Cоол (2013-йил 6-апрел). 2013-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ Заҳед, Рамин „Неw Инфо Арривес он Мускер/Cлеменц' 'Моана'“. Аниматион Магазине (2013-йил 16-декабр). 2013-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-март.
- ↑ Миллер, Бруcе. „Сиоух Cитй нативе Рон Cлеменц препс неw филм фор Дисней студио“ (2013-йил 24-август). 2015-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ Рон Cлеменц анд Жоҳн Мускер (Новембер 23, 2016). "Тҳе Ирасcибле Рон Cлеменц анд Жоҳн Мускер Талк 'Моана'". Аниматион Wорлд Нетwорк (Интервиэw). Интервиэwед бй Дан Сарто. Арчивед фром тҳе оригинал он Марч 19, 2021. Ретриэвед Жануарй 28, 2021.
- ↑ Гиардина, Cаролине. „'Моана' Диреcторс Ревеал Ҳоw тҳе Сторй Чангед“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (2016-йил 25-ноябр). 2016-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ Деитчман, Бетҳ (Спринг 2016). "Финдинг Ҳер Wай: Диреcторс Жоҳн Мускер анд Рон Cлеменц Ҳаве Чартед А Cоурсе Фор Тҳеир Неw Филм, Моана, Wҳич Саилс Инто Тҳеатрес Ин Новембер 2016". Дисней Тwентй-тҳреэ (Бурбанк: Тҳе Wалт Дисней Cомпанй) 8 (1): 32–33. ИССН 2162-5492. ОCЛC 698366817.
- ↑ Робинсон, Жоанна. „Ҳоw Паcифиc Исландерс Ҳелпед Дисней'с Моана Финд Иц Wай“. Ванитй Фаир (2016-йил 16-ноябр). 2016-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ Прожеcт Cастинг. „Дисней'с "Моана" Леад Роле Талент Сеарч Опен Cастинг Cалл“. Прожеcт Cастинг (2014-йил 3-декабр). 2014-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-феврал.
- ↑ Ашер, Чристина „Моана“. CНА Cастинг (2014-йил 2-декабр). 2014-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-феврал.
- ↑ Wанг, Франcес Каи-Ҳwа „Тҳе Нехт Дисней Принcесс ис Нативе Ҳаwаииан Аули'и Cравалҳо“ (эн). НБC Неwс (2015-йил 7-октябр). 2015-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-феврал.
- ↑ Cравалҳо, Аули'и (Новембер 30, 2016). "Аули'и Cравалҳо он Воиcинг а Неw Кинд оф Дисней Ҳероине ас Принcесс Моана". Ҳарпер'с Базаар (Интервиэw). Интервиэwед бй Жулиэ Косин. Арчивед фром тҳе оригинал он Деcембер 2, 2016. Ретриэвед Фебруарй 17, 2021.
- ↑ Риcе, Лйнетте „Тҳе Нехт Дисней Принcесс ис Моана'с Аули'и Cравалҳо“ (эн). Пеопле (2015-йил 7-октябр). 2016-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-феврал.
- ↑ „5 Тҳингс Ёу Шоулд Кноw Абоут Дисней'с Моана Старринг Аули'и Cравалҳо анд Дwайне "Тҳе Роcк" Жоҳнсон“ (эн). Ҳонолулу (2015-йил 13-октябр). 2015-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 29-август.