Mobil telefon

Мобил телефон, уяли телефон ёки қўл телефони уяли алоқа тизими бўйлаб овоз ва бошқа ахборот узатувчи ҳамда қабул қилувчи электрон қурилмадир. Замонавий мобил телефонлар бундан ташқари интернет мижозлари, ўйинлар, инфрақизил ва блуэтоотҳ портлар, видео/фотокамера, МП3 плаер, радио ва ҳоказо таъминот билан қуролланган.
Уяли телефон, қўл телефон — симсиз телефон тури. Ҳар бир абонент (уяли телефон аппарати) муайян бир уяли телефон компаниясининг телефон тармоғидаги база ст-яга боғланади. ҳар қайси база ст-яда "уялар" бўлади (номи шундан). Ҳар бир уяга бир неча канал бириктириб қўйилади; тармоқнинг катта ва кичиклигига қараб уялар сони ҳар хил бўлади. Мобил телефон аппарати қайси компания тармоғининг база ст-ясига уланганлигига қараб унинг алоқа боғлаш доираси чегараси ҳар хил бўлади. Баъзи абонентлар фақат бир шаҳар доирасида алоқа боғлай олса, баъзилари бошқа шаҳарлар ва ҳатто бошқа мамлакатлар билан ҳам алоқа боғлай олади. Бутун ер куррасини қамраб оладиган хизмат кўрсатиш зонасини фақат база ст-ялар вазифасини сунъий йўлдошлар бажарадиган Мобил телефон тармоғида яратиш мумкин. Мобил телефон тармоқларининг барча база стялари бир-бирлари билан ўзаро боғланган бўлиши, шу билан бирга умум фойдаланадиган симли телефон тармоғига улана олиши лозим. Шундагина қўл (мобил) телефон аппарати эгаси муқим (симли) телефон аппарати эгаси билан боғланиши мумкин. Бунга радиореле линиялар ёрдамида, ё бўлмаса, мис кабел ёки толали оптик телефон алоқа линиялари ёрдамида эришилади. Мобил телефон ёрдамида абонент бошқа абонент билан гаплашишдан ташқари, матнли ва факсимил хабарларни, интернет графиклари ва бошқаларни узата олади. Бунинг учун Мобил телефон аппарати ихчам кўчма компютерга уланади. Телефоннинг типига қараб, махсус модем ёки оддий кабел (ички дастурли моделини улаш учун) талаб қилинади. Энг оддий моделдаги Мобил телефон аппарати ҳам ҳақиқий микрокомпютердан иборат. Мураккаб аппаратларда эса компютерлар билан бажариладиган барча операцияларни бажариш (ҳар хил ўйинлар ўйнаш, суратга олиш ва уни сақлаш, "телефон қилган" бошқа абонентнинг рақамини қайд қилиш вақтинчалик ўчириб қўйиш ва бошқалар) мумкин.
Дастлаб, ХХ асрнинг 80-йилларида қўл телефон алоқа, асосан, аналог технологияларига асосланган, кейинроқ Мобил телефонда алоқа тизими соф рақамли тизимга ўтган. Европа мамлакатларининг деярли ҳар бирида ўз миллий тармоғи ишлаб чиқилган (мас, Франсияда Радиоcом 2000). Мобил телефонга доир халқаро ҳамкорлик дастлаб кўчма радиоалоқа тизими масалалари бўйича немисфрансуз тадқиқотлари натижаси сифатида почта ва коммуникациялар маъмурий ходимларининг Европа конфедерацияси CЕРТ (Cонференcе дес адми нистратионс Эуропcеннес дес Постес эт Телеcоммуниcатионс) раҳбарлигида ташкил этилди. 1982-йил бу институт 26 Европа мамлакатии, аниқроғи почта, телефон ва телеграф алоқа ПТТ (Пост, Телепҳоне анд Телеграпҳ) маъмурий муассасаларини бирлаштирди. Шу тариқа Европа конференсиям "Мобил алоқани ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳ" (ГСМ) ни тузди. Кейинчалик у "Мобил алоқа глобал тизими" деб атала бошлади. Европа ҳудудида бу тизим 1993-йил арафасида тўлиқ фаолият кўрсата бошлади. ГСМ тизими бошиданоқ халқаро кўламдаги тизим сифатида ишлаб чиқилган. Барча қит'алардаги кўп мамлакатлар унга қўшилган. Мобил телефон тизими инсон ҳаётининг барча соҳаларига кириб келди. ГСМ тармоқлари абонентларининг сони дунёда 200 млн. кишидан ошиб кетди (2005).
Ўзбекистонда ҳам бир неча Мобил телефон компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Улар энг кенг тарқалган замонавий Мобил телефон алоқа стандартлари — АМПС/ ДАМПС, ГСМ, CДМА дан фойдаланади. Республикада қуйидаги бир неча Уяли телефон компаниялари фаолият юритади: "Ўздунробита" Ўзбекистон — Америка ҚК (1992-йилда ишга тушган; Ўзбекистондаги 1000 дан ортиқ шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларини ишончли Уяли телефон алоқаси билан таъминлаган); БУЗТЕЛ ГСМ (Бакри Ўзбекистон телеком) компаниясини Индонезиянинг "Бакри коммюникейшн" компанияси 1996-йилда таъсис қилган (энг арзон тарифли компания); CОСCОМ компанияси Ўзбекистон — Америка ҚК (1997-йилда ишга тушган; Ўзбекистонда ГСМ тармоқлари энг кенг тарқалган); "Ўзмаком" компанияси (Малайзиянинг "Супериор Коммюникейшне" компанияси ва Ўзбекистон Республикаси иштирокида 1996-йилда ташкил қилинган; асосан, Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудларга хизмат кўрсатади); Кореянинг "Даэwоо Унител" компанияси (1997-йилда ишга тушган, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига хизмат кўрсатади), РWC (Рубиcон Wирелесс Cоммуниcатионс) Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси (1997-йилда ишга тушган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида хизмат кўрсатиш доираларини борган сари кенгайтириб борилади). Ўзбекистонда Мобил телефон хизматига эҳтиёж кўпаяётганлиги учун яна бошқа янги компаниялар тузилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |