Мобина Нематза⁠деҳ (форсча: مبینا نعمت‌زاده‎‎; 2005-йил 17-майда туғилган) — эронлик таэквондочи. Аёллар ўртасида 49 кг вазн тоифасида 2022-йилги Ёзги Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган[1][2][3][4].⁠ Хитойнинг Таи’ан шаҳрида бўлиб ўтган сарлаш баҳсларида 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган[5][6]. Шунингдек, Франсиянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида 49 кг вазн тоифасида бронза медалларидан бирига сазовор бўлган[7].

Мобина Нематзаде

Нематзода 2022-йилги Ёзги Осиё ўйинларида
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Eron bayrogʻi Эрон
Таваллуд санаси 2005-йил 17-май
Теҳрон, Эрон
Бўйи 181 см
Вазни 53 кг
Спорт
Мамлакат Eron bayrogʻi Эрон
Қайси спорт таэквондо
Мураббий(лар)и Маҳроуз Саэи (миллий терма жамоа)

Таваллуди ва дастлабки спорт фаолияти

Мобина Нематза⁠де 2005-йил 17-майда спортга иштиёқманд оилада дунёга келган. Отаси миллий бодибилдинг терма жамоасининг собиқ аъзоси Аббас Нематза⁠де бўлиб, қизининг спортга бўлган қизиқиши шаклланишида муҳим рол ўйнаган.

Нематза⁠де олти ёшида таэквондо билан шуғулланишни бошлади ва тез орада Теҳроннинг ўсмирлар жамоаси таркибига қўшилди. Орадан бир йил ўтиб, ўзидан катта рақибларга қарши курашиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 10 ёшида спортчи миллий терма жамоага таклиф қилинди, бу эса таэквондо спортида кам учрайдиган ютуқ ҳисобланади[8].

Халқаро ютуқлари

Нематза⁠де халқаро миқёсдаги илк муваффақиятли уришини 2017-йилда Ветнамда бўлиб ўтган таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида қайд этган. Ушбу мусобақада спортчи олтин медални қўлга киритган. 2019-йилда у Иорданиядаги ўтказилган таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида ва Ўзбекистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида яна иккита олтин медални қўлга киритган[манба керак].

2022-йилда Нематзаде Ветнамда ўтказилган ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида олтин медал, Болгарияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида яна бир олтин медалга сазовор бўлди[9].

Катталар терма жамоасидаги дебюти

Эрта истеъдоди ва ютуқлари туфайли Нематза⁠де катталар терма жамоасига таклиф қилинди ва у ерда ҳам ёш бўлишига қарамай сезиларли муваффақиятларга эришишда давом этди. 2022-йилда спортчи Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кумуш медал ва Теҳронда ўтказилган Осиё клублар чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, у Ханчжоуда ўтказилган 2022-йилги Осиё ўйинларида бронза медалига эга чиқди. Унинг бошқа муҳим ютуқлари қаторида Жаҳон таэквондо президенти кубогида қўлга киритилган битта олтин ва битта бронза медали, шунингдек, Франсия ва Италиядаа бўлиб ўтган Гран-при мусобақаларида қўлга киритилган иккита бронза медали бор[8].

2024-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари

Нематза⁠де 19 ёшида Франсиянинг Париж шаҳрида ўтказилган 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида ўзининг Олимпиада ўйинларидаги дебют иштирокини амалга оширди. Биринчи босқичда спортчи Лесото вакили Мичелле Тҳаони мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Бу босқичда у 2020-йилги Токио Олимпиадаси кумуш медали совриндори, Испания вакили Адриана Cерезо устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланмани қўлга киритди[манба керак]. Ярим финал баҳсида Нематза⁠де Хитой вакиласи, 2022-йилги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибаси Гу Цингга қарши майдонга тушди ва оғир беллашувдан сўнг бронза медали учун баҳсга йўлланмага эришди. Ушбу баҳсда Нематзаде Саудия Арабистони вакиласи, 2022-йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Доня Абуталеб билан жанг қилиб, ғалаба қозонди ва Ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медалига эга чиқди[манба керак].

Ушбу бронза медал эронлик аёллар спорти тарихида Кимиа Ализаде томонидан қайд этилган натижадан кейинги иккинчи Олимпия медали бўлиб, Мобина Нематза⁠де ва умуман Эрон спорти учун муҳим ютуқ ҳисобланади[10].

Манбалар

  1. ↑ "Ираниан Фемале Таэкwондо Фигҳтер Багс Бронзе Медал". Ираниан Натионал Олймпиc Cоммиттеэ. 26 Септембер 2023. Арчивед фром тҳе оригинал он 2024-10-07. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20241007140926/ҳттпс://www.олймпиc.ир/эн/неwс/38631/Ираниан-Фемале-Таэкwондо-Фигҳтер-Багс-Бронзе-Медал. Қаралди: 2026-03-26. Мобина Нематзаде]]
  2. ↑ Ираниан теэн снатчес голд ат Wорлд Таэкwондо C'шип. 8 Аугуст 2019. ҳттпс://эн.меҳрнеwс.cом/неwс/148629/. 
  3. ↑ Иран Такес Тwо Голдс ат Wорлд Жуниор Таэкwондо C'шип. 4 Аугуст 2022. ҳттпс://тн.аи/2753038. [сайт ишламайди]
  4. ↑ Ираниан таэкwондо атҳлетес финиш Роме Гранд Прих wитҳ фиве медалс. 12 Жуне 2023. ҳттпс://иранпресс.cом/ираниан-таэкwондо-атҳлетес-финиш-роме-гранд-прих-wитҳ-фиве-медалс. 
  5. ↑ „Иран'с Таэкwондо Атҳлете Нематзадеҳ Сеcурес 2024 Парис Бертҳ - Спорц неwс“ (эн). Тасним Неwс Агенcй. Қаралди: 2024-йил 15-март.
  6. ↑ „Иран'с таэкwондока Нематзадеҳ сеcурес бертҳ ат 2024 Олймпиcс“. Меҳрнеwс.cом (2024-йил 15-март).
  7. ↑ „Ресулц оф Таэкwондо – Wомен'с 49 кг ат 2024 Суммер Олймпиcс“. Олймпиc.cом (2024-йил 7-август).
  8. ↑ 8,0 8,1 „مبینا نعمت‌زاده - دانشنامه ویکیدا“ (фа). фа.wикида.ир. Қаралди: 2024-йил 10-август.
  9. ↑ „تک نگاری| مبینا نعمت زاده کیست؟/ ستاره جهشی در رویای مدال“ (фа). www.кҳабаронлине.ир (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 10-август.
  10. ↑ „Иран’с Нематзадеҳ грабс бронзе ин таэкwондо: 2024 Парис“ (эн). Теҳран Тимес (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 10-август.

Ҳаволалар