Моддий ресурслар - иқтисодиёт тараққиёти ва ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган моддий-ашёвий неъматлар йиғиндиси, моддий-ашёвий шаклдаги иқтисодий ресурслар. Моддий ресурсларга табиий бойликлар, материаллар, машина-механизмлар, бино-иншоотлар, асбоб-ускуна ва қурилмалар киради. Моддий ресурслар ишлаб чиқаришнинг буюмлашган ёки моддий омилини ташкил қилади.

Моддий ресурслар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этади, маълум маҳсулот турини яратишда ўзининг дастлабки кўринишини ўзгартириб, ишлаб чиқариш ёки шахсий истеъмол учун ярокди бўлган маҳсулот кўринишини олади. Моддий ресурслар мавжудлиги жиҳатидан 2 га бўлинади: амалда ишлатилаётган Моддий ресурслар (мас, табиий бойликлар Моддий ресурслар сифатида ҳисобга олиниши, қазиб олиниб, қайта ишланиши ва тайёр маҳсулотга ёки хом ашёга айлантирилиши); ишлатилиши келажақда кўзда тутилган Моддий ресурслар

Моддий ресурслар бир мамлакат доирасида таркибан ҳар хил миқдор ва даражада бўлиши мумкин. Улар Ер юзида текис тақсимланмаган ва чекланган миқдорда мавжуд. Моддий ресурсларнинг камёблиги умумий ҳодиса. Ер ости ва ер усти бойликларининг чекланганлиги энергия ресурсларининг етишмаслигида ўз аксини топали. Мас, кейинги 100 йил ичида Ер куррасида аҳоли сони қарийб 3-мартага ошди, лекин моддий захиралар кўпайгани йўқ.

Моддий ресурсларчеклангани боис улардан тежамкорлик билан фойдаланиш, Моддий ресурсларни ишлатишда ноанъанавий йўлларни қўллаш, фантехника тараққиёти натижаларидан унумли фойдаланиб, тежамкор технологияларни яратиш ва қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

Рустам Ҳасанов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил