Моделлаштириш бу нима дегани?— илмий фаолиятнининг кенг тарқалган шаклларидан биридир. Барча фанларда моделлаштирилаётган ҳодисалар ҳақида маълумот олишда, фаразлар ва назарияларни ишлаб чиқишда моделдан фойдаланилади. Шу жумладан тарихчилар ҳам бу услубдан тадқиқотлар жараёнидан кенг фойдаланадилар. Тарихий ҳодисаларни моделлаштириш мантиқий шакллантириш ёрдамида амалга оширилади, яъни фикран мазмун-вазифавий режа шакллантирилади. Моделлаштириш соддалаштириш, идеаллаштириш ва абстрактлаштириш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. У манбалардаги маълумотларнинг репрезентативлигини текширишда, далилларнинг ишочлилигини, фаразлар ва назарияларнинг ҳақиқийлигини текшириш имконини беради. Масалан, жамоанинг ҳолатини ўрганиш учун уни моделлаштирадиган бўлсак, бунда социология, ҳуқуқ, психология ҳамда жамоанинг ўзига хослиги омилларини ҳам эътиборга олиш талаб этилади. Бу эса ўз навбатида фанлараро ёндашув услубининг қўлланилаётганлигини ҳам англатади. Бу жараёнда бир ҳолатни ҳисобга олиш керакки, бошқа бир фаннинг моделини тўғридан-тўғри жалб этиш мақсадга мувофиқ эмас, уни фанининг тузилиши моҳияти нуқтаи-назаридан шакллантириш лозим.[1]

Манбалар

  1. ↑ Илҳомов Зиёвутдин Адхамович. Тарих фанининг назарий асослари (О'збек), 2020 — 111--бет.