Modern



Модерн (франс. модерне — энг янги, замонавий) — ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Европа ва Америка санъатида мавжуд бўлган бадиий услуб. Модерн турли мамлакатларда турлича аталади: Англия, Франсия, Белгия, АҚСҲ да "ар-нуво" (Арт Ноувеау), Германияда "югендстил" (Жугендстил), Австрияда "сециссион" (Сезессион), Италияда "либерти" (Либертй), Испанияда "модернизм" (модернисмо) ва бошқа модерн эклектизмдан қутулишга ва "янги услуб" (ягона синтетик санъат) яратишга ҳаракат қилишлар натижасида юзага келган; индустриал жамият жадал ривожланаётган, ижтимоий қарама-қаршиликлар ўткирлашиб бораётган шароитда шаклланган. Модерн тарафдорлари классик санъат шаклларидан холис бўлишга интилдилар. Жумладан, меъморликда қатъий режали ордер тизими унсурларидан воз кечилди. Айнан шу меъморликда модерн о'зининг ўзига хос томонлари ўзининг яққол ифодасини топди; меъморлар янги давр ютуклари, янги қурилиш ва безак материаллари (темир-бетон, металл, ойна ва бошқалар) дан фойдаланиш, хом ашёлар технологияси, техника қурилиш конструксиялари воситаларидан ижодий фойдаланиб, биноларни эркин режалаштириш, симметрия қонуниятларидан чекиниш ҳисобига янги ўзига хос услуб ва композициялар яратишга эришдилар, улар яратган бино композицияси ва унсурлари ягона нақш ритми ва асар ғоясининг образлирамзий мазмунига бўйсунади.
ХИХ асрнинг охирига келиб саноатнинг жадал ривожланиши модерннинг кенг кўламда ривожланиши ва ёйилишига ҳам сабаб бўлди. Дастлаб Англияда, кейинчалик бошқа Европа мамлакатларига кенг тарқала бошлади. Модерн тарафдорлари барча санъат турларининг ягона мажмуи (яъни санъатлар синтези)нж яратиш орқали гўзаллик муҳитини яратишга ҳаракат қилишди. Модернистик услубида қурилган биноларнинг конструктив тузилиши ва безак ечимини ажратиш қийин, бинонинг ички фазовий ечими бинонинг ташқи кўринишини белгилаган. Бинонинг ташқи кўриниши эса шакллар бойлиги ва эгилувчан чизиқлар мўллиги билан ажралиб турган (белгиялик Анри Ван де Ведде, испаниялик А. Гауди, россиялик Ф.О. Шехтел ва бошқаларнинг асарлари). Дастгоҳ ва амалий безак санъати ўзаро бир-бирига қўшилиб уйғунлашиши ҳам модернга хос: рассомлик асари намоён тарзида, ҳайкалтарошлик эса релеф — бўртма тасвир шаклида ўз мустақиллигини йўқотиб хона (бино) мажмуига қўшилиб кетади. Графикада Модерннинг ривожи китобат санъати ва журналлар, плакатлар нашр этилиши ва кенг тарқалиши билан боғлиқ. Бу даврда графика (литография, ксилография, китоб санъати) юксак тараққий этди (графикада инглиз О. Бердсли, норвег Э. Мунк ва бошқа, россиялик А. Бенуа, К. Сомов ва бошқа; плакатчи франсуз А.де Тулуз-Лотрек, Э. Грассе ва бошқалар).
Амалий безак санъатида моденизм кенг ривож топди, амалий санъат усталари буюмларни ифодали шаклларда яратишга ҳаракат қилиб, безак ва шаклларда эгри чизиқларга эътиборни қаратдилар ҳамда ясси текис шакллардан фойдаландилар (испан А. Гаудининг сопол ва металл буюмлари, белгиялик Х. Ван де Велде ва шотландиялик Макентош мебеллари, Россияда — Абрамсево ва Талашкино устахоналарида тайёрланган буюмлар ва бошқалар).
Ўзбекистонда модерн услубига хос хусусиятлар ХИХ аср охири —ХХ аср бошларида меъморлик ва рассомлик санъатида кузатилади. Тошкент, Қўқон, Бухорода қурилган айрим биноларда шу хусусиятлар (модерн белгилари)ни кўриш мумкин: Тошкентдаги княз Н. К. Романов саройи (ҳозирги Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси ва бошқалар); графикада бу услубларни 1895-йил нашр этилган "Ўрта Осиё" алманахида, рангтасвирда эса А. Волков, Ус т а Мўмин (А. Николаев), В. Уфимсев асарларида кўриш мумкин.
Неъмат Абдуллаев.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |