Modernizm
Модернизм (италянча модернисмо — „замонавий оқим“; лотинчадан келиб чиққан модернус — „замонавий, янги“) ХИХ асрнинг иккинчи ярми, ХХ асрнинг 50—60-йилларида Европа, АҚСҲ адабиёти ва санъатида ривож топган оқим ва йўналишларнинг умумий номи. Дастлаб, Франсияда ташкил топган символизм, акмеизм, импрессионизм (масалан, 1863 -йилда Парижда очилган „Хўрланганлар салони“) вакиллари, мусиқада К.Дебюсси, М.Равел каби композиторлар ижодига нисбатан қўлланган. Модернизм декадентлик термини билан ҳам юритилган. Бадиий ижоднинг мумтоз анъаналаридан воз кечиш, ижодкор ўз шахсий кечинма, таассурот ва тасаввурларини устун қўйиши, бадиий шаклларни янгилаш жараёнига алоҳида аҳамият бериш улар ижодига хос бўлган хусусиятлардир. Модернизм вакиллари реализмга қарши курашди, классицизм (академизм)га хос бўлган ижодий тамойилларни инкор этишга интилди. Модернизм нафақат мазкур давр санъати, балки илм (З. Фрейднинг психоанализ назарияси, Ф. Де Соссюрнинг структурал лингвистикаси, А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси, Н. Винернинг кибернетикаси) ва фалсафа (Ф. Ницше, А. Бергсон, М. Хайдеггер ва бошқаларнинг ғоялари) билан ҳам боғлиқ бўлган.
ХХ асрнинг бошида ривож топган авангардизм йўналишларида ХИХ аср модернизм принсиплари ўз ривожини топди. Модернизмнинг янги босқич хусусиятлари тасвирий санъатда анъанавий тасвирлаш усулларидан бутунлай воз кечиш, реал образлар шаклини ўзгартириш ёки умуман йўқотиш (кубизм, экспрессионизм, сюрреализм, дадаизм) каби кўринишларда намоён бўлган. Мусиқада модернизм куй ва лаб тамойилларини инкор этиш (додекафония, алеаторика, сонористика), адабиётда — баённинг мантиқсизлигига асосланиш (дадаизм, онг оқими, футуризм) етакчи омилга айланган. Модернизмнинг энг йирик назариётчиси Ортега-и-Гас-сет санъатнинг халқчиллигига қарши чиқди: „Модернистик санъат… халққа бегонадир, бунинг устига у халққа… зид экан. Ҳақиқий санъат санъаткорлар учун, омма учун эмас…“. Бу ижодий қарашлар ХХ асрнинг 2 — ярмида ташкил топган абстракт санъат, минимализм, абсурд драма каби постмодернизм йўналишларида ҳам ўз аксини топди. 1960—70 -йиллар санъатида пайдо бўлган модернизмнинг асосий тамойилларига қарши бўлган поп-арт, кинетик санъат, гиперреализм каби йўналишларни баъзи тадқиқотчилар модернизм тизими нуқтаи назаридан баҳолашган.
Модернизм Ўзбекистонга ХХ аср бошларидаёқ кириб келган (А. Нюренберг, В. Уфимсев, А. Волков, А. Николаев, Ў. Тансиқбоев ва бошқалар). 1970-йиллар охиридан модернизмнинг кўринишлари айрим ўзбекистонлик рассомлар ижодида кўзга ташланади (масалан, абстракт санъат — В. Охунов, Н. Шин; гиперреализм — А. Икромжонов, С. Рахметов каби). Ўзбек адабиёцҳунослари эса модернизмга хос айрим унсурлар 1920—30 йиллар адабиётида кўзга ташланганини, бу жараён 1990-йилларда нисбатан кучайганини таъкидлайдилар; 2) салбий маънода — ижодда моданинг устунлиги, яъни ижодий услублар моҳияти, бадиий асарлар мазмунининг тез-тез ўзгариб турувчи бадиий эҳтиёж ва дидларга бўйсуниши. Шу маънода (модага бўйсунадиган) модернизм ҳақиқий новаторлик, янгиланиш жараёнига қарама-қаршидир.
Бадиий адабиётда модернизм таснифи
- ХХ-аср адабиётида модернизмдан устун турувчи яна бирор ижодий оқим мавжудмиди, деган савол бўлиши табиий. Бу саволга ижобий ёки салбий маънода жавоб топиш осондек туюлса-да, фикримизча, модернизм адабиётни ўрганиш доирасидан чиқиб кетди.
Адабиётлар
- Модернизм, М., 1980;
- Гройс Б., Утопия и обмен, М., 1993.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |