Моҳамед Салим Фарес (талаффузи: Муҳаммад Салим Фарес) 1996-йил 15-февралда Франсиянинг Аубервиллиэрс ҳудудида таваллуд топган. Жазоирлик футболчи „Лазио“ клуби ҳимоячиси, „Торино“ ва Жазоир терма жамоасида ижара асосида ўйнайди. 

Моҳамед Фарес Futbol
Умумий маълумотлари
Исм шарифи Моҳамед Салим Моҳамед Салим Фарес
Туғилган 15-феврал 1996-йил(1996-02-15)[1][2][3](26 ёш)
Фуқаролиги Flag Aljira Алжир
Flag Fransii Франсия
Бўйи 183 cм
Вазни 75 кг
Позицияси ҳимоячи
Ҳозирги жамоаси
Клуб Flag Italii Торино
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Моҳамед Салим Фарес Франсияда жазоирлик иммигрант бўлган ота-онадан дунёга келган.

Жамоалардаги фаолияти

Моҳамед Салим Фарес „Бордо“ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2013-йилда у Италиянинг „Ҳеллас Верона“ академиясига ўқишга кирди. 2014-йил 2-декабр куни Италия кубоги доирасида „Перугиа“га қарши ўйинда Моҳамед Салим Фарес асосий таркибда дебют қилди[4]. 14-декабр куни „Удинесе“га қарши ўйинда Моҳамед Салим Фарес иккинчи бўлимда Алессандро Агостини ўрнига майдонга тушиб, Италия А сериясида дебют қилди[5]. 2016-йилда клуб Б Серияга тушиб кетди, бироқ Моҳамед Салим Фарес жамоада қолди ва базадан жой эгаллаб, „Ҳеллас Верона“нинг бир йилдан кейин элитага қайтишига ёрдам берди.

2018-йилнинг 1-июлида Муҳаммад Салим Фарес „Верона“дан „СПАЛ“ клубига ўтади.2019-йилнинг 27-январида „Парма“га қарши ўйинда футболчи „Верона“ сафидаги илк голини урди.

Геноа ва Торинога ижараси

2021-йил 31-августда Моҳамед Салим Фарес 2022-йил 30-июнгача ижара асосида „Геноа“ клубига ўтиши оммага эълон қилинди.

2022-йилнинг 14-январида Моҳамед Салим Фаресни сотиб олиш шарти билан „Торино“га янги ижарага ўтиши белгиланди. Унинг мавсуми машғулотларда олган жароҳати туфайли тўрт кундан кейин якунланишига тўғри келди.

Терма жамоадаги карераси

Моҳамед Салим Фарес 2017-йилнинг 7-октабрида ЖЧ-2018 саралашида Камерунга қарши ўйинда Жазоир терма жамоаси сафида дебют қилган[6].

Жамоалари

Номи Мамлакат Мавсум
Ҳеллас Верона Italiya bayrogʻi Италия 2014-2019
С. П. А. Л. 2013 (ижара) Italiya bayrogʻi Италия 2018-2019
С. П. А. Л. 2013 Italiya bayrogʻi Италия 2019-2020
С. С. Лазио Italiya bayrogʻi Италия 2020-
Геноа C. Ф. C. (ижара) Italiya bayrogʻi Италия 2021-2022
Торино Ф. C. (ижара) Italiya bayrogʻi Италия 2022-ҳозиргача

Манбалар

  1. ↑ Моҳамед Фарес // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  2. ↑ Моҳамед Фарес // ФБреф.cом (мн.)
  3. ↑ МОҲАМЕД САЛИМ ФАРЕС // Басе де Датос дел Футбол Аргентино (исп.)
  4. ↑ „Эллас Верона ВС. Перуджа 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 2-декабр). 2015-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-апрел.
  5. ↑ „Удинезе ВС. Эллас Верона 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 14-декабр). 2019-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-апрел.
  6. ↑ „Камерун ВС. Алжир 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 7-октябр). 2017-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-апрел.