Моҳамед Ҳанй Гамал Эл-Демердаш (1996-йил 2-февралда туғилган) — мисрлик профессионал футболчи, Миср Премер-лигаси иштирокчиси „Ал Аҳлй“ клуби ва Миср терма жамоасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди[2].

Моҳамед Ҳанй
Ҳанй Миср тарма жамоасида (2026-йил)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Моҳамед Ҳанй Гамал
Эл-Демердаш[1]
Таваллуд санаси 1996-йил 2-феврал (1996-02-02) (30 ёш)[1]
Таваллуд жойи Қоҳира, Миср
Бўйи 1.75 м[1]
Амплуаси Ўнг қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал Аҳлй
Рақами 30
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2014 Ал Аҳлй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014— Ал Аҳлй 224 (5)
Миллий терма жамоа
2015 Миср У23 2 (0)
2016— Миср 47 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 22-декабр учун)

Клубдаги фаолияти

Ҳани „Ал-Аҳли“ клуби тарбияланувчисидир. У 2014-йил 18-октябрда „Ал-Шорта“га қарши ўйинда Миср чемпионатида дебют қилган. 2018-йилнинг 19-февралида „Ал-Наср“га қарши кечган баҳсда Моҳамед „Ал-Аҳли“ сафидаги ўзининг илк голини киритган. Жамоа таркибида футболчи саккиз карра Миср чемпиони бўлган, мамлакат кубогини ҳамда CАФ Чемпионлар лигасини қўлга киритди ва қитъалараро кубокда иштирок этган.

Терма жамоадаги фаолияти

2015-йилда Ҳани Миср олимпия терма жамоаси таркибида Сенегалда ўтган ёшлар ўртасидаги Африка Кубогида иштирок этган. Турнирда у Жазоир[3] ва Нигерияга[4] қарши ўйинларда майдонга тушган.

2016-йил 27-январда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида Ҳани Миср терма жамоаси сафида дебют қилган[5].

2024-йилда Ҳани Кот-д’Ивуарда бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубогида иштирок этди. Турнирда у Мозамбик[6], Кабо-Верде[7] ва Конго ДРга[8] қарши ўйинларда майдонга тушган.

2025-йил 2-декабрда Ҳанй 2025-йилги Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш учун Миср терма жамоаси таркибига киритилган[9].

Моҳамед 2026-йил 15-июн куни 2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичидаги дастлабки ўйинида Белгия терма жамоасига қарши баҳсда ўз дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирган[10]. Кейинроқ у нимчорак финал босқичида Мисрнинг Австралия терма жамоасига қарши ўйинида яна бир автогол муаллифига айланган ва Жаҳон чемпионати тарихида иккита автогол урган биринчи футболчи бўлган[11].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп Мороccо 2022™: Лист оф Плаерс: Ал Аҳлй СC“. ФИФА (2023-йил 7-феврал). 2023-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-феврал.
  2. ↑ „Моҳамед Ҳанй - Плаер профиле“. Соccерwай. Қаралди: 2019-йил 21-март.
  3. ↑ „Египет (до 23) ВС. Алжир (до 23) 1:1“ (эн). трансфермаркт.cом (2015-йил 29-ноябр).
  4. ↑ „Нигерия (до 23) ВС. Египет (до 23) 2:2“ (эн). трансфермаркт.cом (2015-йил 2-декабр).
  5. ↑ „Египет ВС. Иордания 0:1“ (эн). трансфермаркт.cом (2016-йил 27-январ).
  6. ↑ „Египет ВС. Мозамбик 2:2“ (эн). трансфермаркт.cом (2024-йил 14-январ).
  7. ↑ „Кабо-Верде ВС. Египет 2:2“ (эн). трансфермаркт.cом (2024-йил 22-январ).
  8. ↑ „Египет ВС. ДР Конго 7:8“ (эн). трансфермаркт.cом (2024-йил 28-январ).
  9. ↑ „Эгйпт наме финал 28-ман сқуад фор Тоталенергиэс CАФ АФCОН 2025, Салаҳ леадс Пҳараоҳс' чарге“. Cонфедератион оф Африcан Фоотбалл (2025-йил 2-декабр). Қаралди: 2025-йил 12-декабр.
  10. ↑ Андерсон, Ливе РепортингЖесс „Белгиум 1-1 Эгйпт ЛИВЕ: ФИФА Wорлд Cуп Гроуп Г сcоре, ТВ стреам, cомментарй & упдатес“ (эн-ГБ). ББC Спорт. Қаралди: 2026-йил 15-июн.
  11. ↑ „Эгйпт Дефендер Моҳамед Ҳанй Макес Унфортунате Wорлд Cуп Ҳисторй вс. Аустралиа“. ФОХ Спорц (2026-йил 3-июл).

Ҳаволалар

  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.