Mohenjo-daro
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Моҳенжо-даро (синдхи тилида — ўликлар тепалиги) — Ҳараппа маданияти Покистоннинг асосий марказларидан бирининг ҳаробаси (милоддан аввалги 3— 2-минг йилликлар). Синднинг марказий шаҳри. 1922-йилда ҳинд археологи Р. Ба-нержи очган. Кейинчалик инглиз археологлари Ж. Маршалл, Э. Маккей ва Р. Уиллер томонидан текширилган.
Моҳенжо-даро йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган, металл ва тошга ишлов бериш, кулолчилик тараққий этган. Унда умумшаҳар канализацияси ва сув таъминоти тизими бўлган. Уйлари пишиқ ғиштдан 2—3 қават қилиб қурилган. Қазишлар Моҳенжо-даро Қадимги Ҳиндистон, Миср, Месопотамия билан бир қаторда қад. маданият ўчоғи бўлганлигини тасдиқлайди. Моҳенжо-дарони ўрганиш асосида Ҳараппа маданиятининг асосий босқичлари ва унинг ҳарактерли белгилари аниқланди.
Адабиёт
- Маккей Э., Древнейшая култура долини Инда, пер. с англ., М., 1951[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |