Mohim begim
Моҳимбегим ёки Махимбегим[1](1534-йил 16-апрелда вафот этган) — 1526-йил 20-апрелдан 1530-йил 26-декабргача Бобурийлар империясининг асосчиси, биринчи ҳукмдори Бобурнинг учинчи хотини ва саройнинг бош хоними.
| Моҳим Бегим | |
|---|---|
| Подишоҳ хоним | |
|
Мансаб даври 1526-йил 21-апрел – 1534-йил 16-апрел | |
| Вориси | Бека бегим |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
ХВ аср охири Темурийлар империяси |
| Вафоти |
1534-йил 16-апрел Деҳли, Бобурийлар империяси |
| Турмуш ўртоғи | Заҳириддин Муҳаммад Бобур |
| Болалари |
Барбул Меҳр Жаҳон Айсан Давлат Форуқ |
| Дини | Ислом |
| Дафн этилган жойи | Агра, Бобурийлар империяси |
| Унвони | Подишоҳ хоним |
У бобурийлар саройининг биринчи хоними бўлишнинг расмий мақоми бўлган Подшоҳ Бегим ҳукмдорлик унвонининг илк эгаси бўлган. Моҳимбегим „Ҳумоюннома“да асраб олинган қизи Гулбаданбегим томонидан ҳам тез- тез тилга олинади, Гулбаданбегим уни „хоним“ ва „онам“ деб атайди.
У Бобурнинг тўнғич ўғли ва тахт меросхўри Ҳумоюннинг онаси эди.
Оила ва насл
Замонавий маълумотлар Моҳимбегимнинг ота-онаси ҳақида аниқ маълумот бермайди. Бобурнинг таржимаи ҳоли бўлмиш „ Бобурнома“да уларнинг тўйи ҳақида жуда кам эслатилган. Деярли Моҳим оиласи ҳақида ҳеч нарса айтилмаган[2]. Бироқ, маълумот ўрнида Хожа Муҳаммад Али (Гулбадан „амакиси“ деб атаган) Моҳимнинг укаси эканлигини кўрсатадиган далиллар мавжуд. Унинг номи Хост шаҳри билан боғлиқликда бир неча бор „Бобурнома“да учрайди, яъни Хост ҳукуматида ишлаган, Хостдан буюртмалар учун келган ва ҳоказо. Моҳимнинг фарзандларидан бири шу шаҳарда туғилган ва кейинчалик Ҳумоюн Хостдаги она томонидан бобоси ва бувисиникига ташриф буюргани қайд этилган. Тарихчи Аннет Бевериж бу оилани „сокин, урушсиз хожалар“ деб атайди. Бобур қўлёзмаларида Абдулмалик Хостийга ҳам ишора қилади, у ҳам Моҳимнинг қариндоши бўлиши мумкин, аммо бу аниқ эмас[3].
Унинг набираси Акбарнинг вазири Абул-Фазл ибн Муборакнинг таъкидлашича, Моҳим хуросонлик зодагонлар оиласидан бўлиб, ХИ аср сўфий тасаввуфчиси Шайх Аҳмад Жомий авлодларидан бўлган[4]. Шунингдек, у Ҳиротнинг темурий ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаронинг қариндоши бўлганлигини ҳам қайд этади. Аниқ маълумот келтирилмаган бўлса-да, Абул Фазл (нисбат-и-хвеш) қўллаган ибора унинг отаси тарафидаги қон қариндошлигини англатиши мумкин[5]. Бинобарин, Бобурнинг Султон Ҳусайн вафотидан кўп ўтмай Моҳим билан турмуш қуриши унга шоҳона муносабатларини мустаҳкамлаб таъзия билдирган ҳолатини ҳам англатган бўлиши мумкин[6].
Темурийлар ўртасидаги муносабатларни давом эттиришга ҳам ишоралар мавжуд. Моҳим бегимнинг асранди қизи Гулбадан Кобулда Бобурнинг амакиси Улуғбек ИИ томонидан қурилган Янги боғ эгалари билан қариндош бўлганини айтади[7]. Бундан ташқари, баъзи мулоҳазалар Гулбаданнинг онаси Дилдор оғача бегим ҳам Моҳимнинг қариндоши бўлганини кўрсатади[8]. Дилдорнинг ўзи Бобурнинг бошқа амакилари Султон Маҳмуд Мирзонинг қизи бўлган деб тахмин қилинади[9].
Никоҳ
Бобур 1506-йилда Султон Ҳусайн Мирзо вафотидан сўнг Хуросон пойтахти Ҳиротга таъзия туфайли зиёратга борганда Моҳимбегим билан турмуш қуради. У Бобурнинг сиёсий ишларида, шунингдек, подшоҳ хонадони билан алоқаларда фаол иштирок этган. У ўта ақлли ва чиройли кўринишга эга эди. Бегим эрига ҳамроҳ бўлиб, Бадахшон ва Мовароуннаҳрга бориб, унинг ёнида турди. У подшо хонадонининг бош хоними эди. Эр-хотиннинг биринчи фарзанди Ҳумоюн дунёга келганидан сўнг тахт вориси деб эълон қилинади. Уларнинг яна тўрт фарзанди туғилади ва афсуски, ҳаммаси гўдаклигида вафот этган. Улар Барбул, Меҳр Жаҳон, Айсан Давлат ва Форуқ эдилар.
Бобурнинг бош турмуш ўртоғи сифатида у ҳарамидаги бошқа аёллар устидан белгиланган ҳуқуқларга эга эди. Унинг ўзи Дилдор беғимнинг икки фарзанди — 1519 ва 1525-йилларда туғилган Ҳиндал Мирзо ва Гулбадан бегимларни ўзига фарзанд қилиб олиб тарбиялаган. Гарчи ўзи беш фарзанд кўрган бўлса-да, сарой қонун-қоидаларига мувофиқ бошқа фарзандларни ҳам тарбиялаш ҳуқуқига эга эди. Фидойи она бўлган Моҳим бўш вақтини шаҳзода Ҳумоюнга ўзи учун қадрли бўлган одатларни ўргатиш учун сарфлаган. У зотга аждодлари Шайх Аҳмад Жом ва ўз даврининг бошқа таниқли азиз шахслари билан боғлиқ воқеаларни айтиб берарди.
1528-йилда Моҳим бегим Кобулдан Ҳиндистонга боради. Алигархга етиб боргач, Бобур унга уч отлиқ билан икки от жўнатади. Бобурнинг ўзи уни кутиб олиш учун Алигархгача бориш ниятида отнинг эгарланишини кутмай, пиёда йўлга чиққан. Моҳим Бобур билан йўлда учрашади. Тўққиз аскар, иккита от ва подшо жўнатган қўшимча иккита хизматкор ва Кобулдан олиб келинган бир фойтун ва Моҳим Бегимнинг юзга яқин хизматкорлари яхши отларга миниб йўлда давом этишган. Моҳимбегим Аграда уч ой тургач, Бобур билан Дҳолпурга жўнади.
Моҳимбегим катта малика сифатида Бобурийлар империяси тахтида Бобурнинг ёнида ўтириш шарафига муяссар бўлган ягона малика эди. У қудратли, хушсур’ат ва кўркам аёл эди. Бобур уни салтанат ишларидан узоқ сақламаган. Шуниси эътиборга лойиқки, Бобур ўзининг севимли рафиқаси Моҳимбегим билан чиқарган ҳар бир фармонини маслаҳат қиларди. Ҳумоюн касал пайтида Бобур унинг атрофида айланиб, дуо қилади. Шунингдек, у Ҳумоюнни севган рафиқаси Моҳимнинг ўғли бўлгани учун севишини айтган: „Бошқа ўғилларим бўлса-да, мен ҳеч кимни сизнинг Ҳумоюнингизни яхши кўргандек севмайман. Мен бу меҳрибон фарзанднинг кўнглида бўлишини ва узоқ умр кўришини истайман ва мен салтанатни бошқалар учун эмас, балки унга тилайман, чунки унинг тенги йўқ“ деган эди.
Подшоҳ хоним сифатида
Ҳумоюн соғайиб кетгач, Бобур касал бўлиб вафот этади. Ҳумоюн йигирма уч ёшида тахтга ўтирди. Моҳимбегим кунига икки марта Бобур ҳақига садақа тарқатарди. Эрталаб бир ҳўкиз, икки қўй ва беш эчки, аср намози вақтида эса бешта эчки тарқатилди. У буни икки ярим йил давомида ўз мулкидан берган. Бобур бетоблик чоғида Моҳимбегимга Гулруҳ бегим ва Гулчеҳра бегимнинг никоҳини ўтказиш вазифасини қўйди. Моҳим бегим ўзининг макр-ҳийласи билан, Ҳумоюнни Бадахшондан қайтарди. У Ҳумоюн ҳокимиятини муваффақиятли тарғиб қилишда муҳим рол ўйнаган. У Подшоҳ Бегим бўлишни давом эттирди ва ўлимига қадар подшолик ҳарамининг ижтимоий функсияларини бажарган ва эрининг қабрини обод қилиш ишларида қатнашди.
Ҳумоюн Чунардан қайтгандан кейин Моҳимбегим катта зиёфат беради. Бозор атрофидаги майдонни ёритганлар. Келган меҳмонлар ўз табақаларига қараб жойлашади. Аскарларга ўз жойларини безашни ва яшаш жойларини чиройли қилишни буюрилган. Ажойиб зиёфат бўлиб ўтади. У 7000 кишига махсус либослар топширди. Байрам бир неча кун давом этди.
Вафоти
1534-йилнинг апрел ойида Моҳимбегим ичак бузилишидан азият чекди. Ўша ойнинг 16-куни у вафот этди. Моҳим вафотидан кейин Бобурнинг синглиси Хонзодабегим империянинг биринчи хоними бўлди.
Унинг қаерда дафн этилгани ва ўша пайтда ҳукмронлик қилаётган ўғли Ҳумоюн қайси жойни қабри қилиб танлагани номаълум. У Бобур қабри ёнига дафн этилганга ўхшайди. Бироқ, унинг жасади ҳеч қачон Кобулга кўчирилмагани аниқ.
Яна қаранг
Моҳим Бегим 2021-йил 27-августда чиқарилган Ҳоцтар Интернет сериясида Саҳхер Бамбба томонидан ижро этилган.
Манбалар
- ↑ Мукҳиа 2004.
- ↑ Бабур. Тҳе Бабур-нама Ин Энглиш (Мемоирс оф Бабур). Лондон: Лузаc & Cо., 1922 — 714-бет.
- ↑ Гулбадан Бегум. Тҳе Ҳисторй оф Ҳумаюн (Ҳумаюн-нама). Лондон: Роял Асиатиc Соcиэтй, 1902 — 257-бет.
- ↑ Рай, Сукумар. Ҳумāйūн ин Персиа. Cалcутта: Роял Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал, 1948 — 18-бет.
- ↑ Гулбадан Бегум (1902, с. 257)
- ↑ Wаде, Бонниэ C.. Имагинг Соунд: Ан Этҳномусиcологиcал Студй оф Мусиc, Арт, анд Cултуре ин Мугҳал Индиа. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 1998 — 54–55-бет. ИСБН 978-0-226-86841-7.
- ↑ Гулбадан Бегум (1902, с. 257)
- ↑ Беверидге, Аннетте. Лифе анд wритингс оф Гулба дан Бегам (Ладй Росебодй), Cалcутта Ревиэw. Cалcутта: Университй оф Cалcутта, 1898 — 347-бет.
- ↑ Бабур (1922, с. 712)
Адабиётлар
|
|
Ҳаволалар
- Ҳумоюн нома, 4-боб: Жанглар бошланиб, Фатҳпур Сикрида Раъно Санга билан жанг ва Бобурнинг ғалабаси, Маҳам Беғам ва Гул-баданнинг Аграга кўчиши.
- Ҳумоюн нома, 5-боб: Ҳумоюннинг касаллиги, Бобурнинг вафоти, Ҳумоюн император бўлиши
- Ҳумоюн нома, 6-боб: Маҳам беғамнинг зиёфати ва ўлими, Тасаввуф байрами ва Мирзо Ҳиндалнинг тўйлари, Беға беғамнинг Ҳумоюнга шикоятлари.