Mohinur Saidova
Моҳинур Жонпўлатовна Саидова (1991-йил 15-декабр, Бухоро, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, педагогика фанлари доктори, доцент.
| Моҳинур Саидова | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1991-йил 15-декабр Бухоро, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Бухоро давлат педагогика институти |
| Таълими | Бухоро давлат университети |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори |
| Илмий унвони | доцент |
Биографияси
Моҳинур Саидова 1991-йил 15-декабр куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган[1]. 2009—2013 йилларда Бухоро давлат университети Педагогика факултетида таҳсил олган. 2009—2020-йилларда Бухоро шаҳар 123-мактаб интернати ўқитувчиси, 2020—2021-йилларда Бухоро давлат университети Бошланғич таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси, 2021—2022-йилларда Бухоро давлат университетининг Педагогика институти Бошланғич таълим назарияси ва методикаси кафедраси мудири, 2022-йилдан ҳозирга қадар Бухоро давлат педагогика институти Бошланғич таълим факултети кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатмоқда[1].
Илмий фаолияти
2020-йилда „Бошланғич синф математика дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш“ мавзусида номзодлик диссертасиясини, 2022-йилда „Масофавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш“ мавзусида докторлик ишини қилган[1]. 2020-йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини, 2022-йилда педагогика фанлари доктори илмий даражасини, 2022-йилда доцент илмий унвонини олди. 7 та дастурий маҳсулотга муаллифлик гувоҳномаси, 12 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланмалари, 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Бошланғич синф ўқитувчилари учун веб-сайт (ҳттп://длпе-метҳод.cом/) яратган бўлиб, мазкур сайт масофавий та’лим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёгарлигини такомиллаширишга хизмат қилади[1].
