Моҳондарё — Бухоро вилоятидаги қуруқ ўзан. Уз. 58 км (кум босган сорили билан ҳисоблаганда 150 км), эни 25- 250 м. Зарафшон дарёси қадимда шу ўзандан оқиб, Амударёга қуйилган. М. Яккатут қишлоғидан бошланиб, шим,-ғарбий, сўнг жануби-ғарбий йўналишда давом этган ва Чуқуркўл, Моҳонкўл, Ўртакўл ва Чандиркўлларни ҳосил қилган. Моҳонкўлдан сўнг иккига бўлиниб, шим.дагиси М. ва жанубидагиси Гужайли (Бу жойли) ёки Гурдуш деб аталган. Шимолий тармоқ, ўз навбатида, иккига ажралиб яна бир қанча майда кўллардан ўтиб, Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) шаҳридан 100 км куйида Амударё билан туташган.

Моҳондарё


Давлат

1950—64-йилларда академик Я. Ғ.Ғуломов раҳбарлигида археологик экспедиция М. водийсида текширишлар олиб борди. 1960—61 ва 63 йилларда М. бўйлаб Лўҳликўл, Эчкиқирон, Кичиктузкон ва Каттатузкон кўллари атрофида 4—3 минг йилликка оид 40 дан ортиқ неолит даври маконларининг қолдиклари, шунингдек, Замонбобо ва Кичиктузкон атрофида милоддан аввалги 2-минг йилликка тааллуқли 20 дан ортиқ жез даври ёдгорликлари топиб текширилди. Археологи к тадқиқотлардан маълум бўлишича милоддан аввалги 4—3минг йилликларда М. ва Гужайли ўзанлари орқали Зарафшон дарёсининг оқими узлуксиз равишда Амударёга қуйилиб турган. Милоддан аввалги 2-минг йиллик бошларида М.нинг оқими сусайиб, қуйи қисми сувсизликдан қуриб қолган ва Зарафшон Амударёга қуйилишдан тўхтаган. Аммо унинг юқори қисмига сув келиб турган. Зарафшон дарёсидан йирик суғориш каналлари чиқарилиб, дарё сувининг экин далаларига таралиши натижасида қадимги М. тамоман сувсизликдан қуриб қолган.

Ад.ҳ Муқаммаджонов А. Р., Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи (қадим даврдан то ХХ аср бошларигача), Т., 1972.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил