Моҳпайкар Хонимсултон (усмонли туркча: ماہ پیکر خانم سلطان‎‎; 1917-йил 17-май — 2000-йил 3-апрел), шунингдек, Моҳпайкар Анвар ёки Моҳпайкар Üргüп номлари билан ҳам аталган Усмонийлар маликаси, Наcие султон ва Анвар Пошонинг қизи.

Моҳпайкар Хонимсултон
Туғилиши 1917-йил 17-май
Куруçэşме саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти 3-апрел 2000-йил(2000-04-03)
(82 ёшда)
Истанбул, Туркия
Дафн этилган жой 2000-йил 6-апрел
Турмуш ўртоғи
Фикрет Üргüп
(турм. 1946; ажр. 1968)
Фарзандлари Ҳасан Üргüп
Тўлиқ номи
туркча: Маҳпейкер Ҳанıмсултан
усмонли туркча: ماہ پیکر خانم سلطان‎‎
Отаси Исмоил Анвар пошо
Онаси Наcие Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

Моҳпайкар Хонимсултон 1917-йил 17-майда Куруçэşме саройида туғилган[1][2]. Унинг отаси Аҳмад бей ва Ойша Дилара хонимнинг ўғли Исмоил Анвар пошо эди[3][4]. Онаси эса Шаҳзода Салим Сулаймон ва Ойша Тарзıтер хонимнинг қизи Наcие Султон бўлган[5]. Унинг Тüркан Хонимсултон исмли синглиси ва Султонзода Али бей исмли укаси бор эди[6]. Моҳпайкарнинг онасининг иккинчи эри, яъни Моҳпайкарнинг отасининг укаси Комил бей билан никоҳидан туғилган Рана Хонимсултон исмли она бир синглиси ҳам бўлган[7].

1920-йилда[8] отаси Берлин шаҳрида бўлган чоғда Моҳпайкар онаси ва синглиси Тüркан билан унинг олдига боришди. Анвар пошо Совет Россиясига кетганидан сўнг унинг оиласи ўша ерда қолди[9]. Анвар пошо 1922-йилда вафот этганидан кейин эса улар Истанбулга қайтишди[10]. 1924-йил март ойида сулола вакиллари сургун қилинганда Моҳпайкар ва унинг оиласи Франсиянинг Париж шаҳрига жойлашди[11], кейинчалик эса Ниcе шаҳрига кўчиб ўтишди[12]. Сургун чоғида Моҳпайкар ва унинг ука-сингилларига тоғаси ҳамда ўгай отаси Камил пошо таълим берган. Камил пошо ҳар якшанба куни уларга, шунингдек, маликалар Неслиşаҳ Султон, Ҳонзода Султон ва Неcла Султонга эски турк алифбосида ўқиш ва ёзишни ўргатарди[12].

1931-йилда халифа Абдулмажид ИИ ягона қизи Дüррüşэҳвар Султонни Ҳайдаробод низоми Мир Усмон Алихоннинг тўнғич ўғли ва вориси Азам Жаҳга, Моҳпайкарни эса низомнинг иккинчи ўғли Моаззам Жаҳга турмушга чиқиши учун келишув тузди[13][14]. Баъзи манбаларга кўра, низом ўзининг тўнғич ўғлига Дüррüşэҳварнинг қўлини сўраш учун кўп ҳаракат қилган. Уларнинг оиласи талаб қилган юқори маҳрдан норози бўлган ва охир-оқибат битимга яна бир Усмонийларнинг қизини киритиш билан муроса қилган[15]. Бироқ шаҳзода Усмон Фуод ва унинг рафиқаси мисрлик малика Карима Хоним Низомнинг кичик ўғли Муаззам Жаҳ уларнинг жияни Нилуфар Хонимсултонга уйланишини хоҳлашётган эди. Уларнинг мақсади жиянларини бой кишига турмушга бериш эди. Улар Нилуфарни безантириб, чиройли кўринишга келтириб, Моаззам Жаҳ билан таништирдилар. Ўша пайтда жуда мафтункор ва гўзал бўлган Нилуфер шунчалик жозибадор эдики, Моҳпайкар унга тенглаша олмасди. Моаззам Жаҳ уни кўрганида Моҳпайкар ҳақида бутунлай унутиб, фақат Нилуфарга уйланишда туриб олди[14].

1939-йилда Моҳпайкар ва унинг ука-сингиллари Туркияга қайтиши учун махсус қонун қабул қилинди. Шундан сўнг улар Истанбулга жойлашдилар[16][17][18]. Иккинчи жаҳон урушининг авж олиши билан у онаси ва сингиллари билан 1943-йилгача Швейсарияда яшади[19] ва шифокор бўлиш учун таҳсил олди[20]. Сўнгра психиатрия йўналишини танлади. 1946-йилда Моҳпайкар шифокор Фикрет Üргüп исмли кишига турмушга чиқди[20]. Уларнинг 1948-йилда туғилган Ҳасан исмли ўғиллари бўлган[21]. Моҳпайкар ва эри 1954-йилдан 1959-йилгача АҚШда, 1959-йилдан 1961-йилгача Англияда психиатр бўлиб ишлаган ва 1961-йилда Туркияга қайтишган[22].

Моҳпайкар Хонимсултон 2000-йил 3-апрелда Истанбулда 82 ёшида вафот этган. Дафн маросими 6-апрел куни Эренкöйдаги Галип пошо масжидида бўлиб ўтган. Унда Усмонийлар сулоласи аъзолари қатнашган. Вафотидан кейин Зинcирликую қабристонига дафн қилинган[1][8][23][24].

Фарзандлари

Исми Туғилган йили Вафот этган йили Изоҳлар
Ҳасан Üргüп 1948[1] 1989-йил 12-ноябр[1] Уйланмаган ва насл қолдирмаган. Вафотидан кейин Истанбулда дафн қилинган[1].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 13-бет. 
  2. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 71.
  3. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 24.
  4. ↑ Академик араşтıрмалар дергиси. Маэстро İнсан Кайнакларı, 2007 — 218-бет. 
  5. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 7.
  6. ↑ Миланлıоğлу 2011, сс. 119, 153.
  7. ↑ Миланлıоğлу 2011, сс. 127, 153.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Паşа иле Ҳанıм Султан“ (тр). арсив.сабаҳ.cом.тр (2000-йил 10-апрел). Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
  9. ↑ Рорлич, Азаде-Айсе. Энвер Паша анд тҳе Болшевик Револутион. Университй оф Wисcонсин—Мадисон, 1972 — 79-бет. 
  10. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. ИВ.
  11. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 126.
  12. ↑ 12,0 12,1 Бардакçı 2017, с. 132.
  13. ↑ Миланлıоğлу 2011, сс. 128–129.
  14. ↑ 14,0 14,1 Бардакçı 2017, с. 125.
  15. ↑ Кҳан, Элисабетҳ „Оттоман Принcессес ин Индиа (2). Парт тwо: Принcесс Нилоуфер, тҳе фирст…“. Медиум (2019-йил 23-декабр). Қаралди: 2022-йил 5-апрел.
  16. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 129.
  17. ↑ Бардакçı 2017, с. 295 н. 13.
  18. ↑ Сöнмез 2014, сс. 90–91.
  19. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 130.
  20. ↑ 20,0 20,1 Миланлıоğлу 2011, с. 132.
  21. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 133.
  22. ↑ Сöнмез 2014, с. 93.
  23. ↑ „Энвер Паşа'нıн кıзı 'Ҳанıм Султан' öлдü“ (тр). ҳурриет.cом.тр (2000-йил 7-апрел). Қаралди: 2022-йил 4-апрел.
  24. ↑ Сöнмез 2014, сс. 93–94.

Адабиётлар