Mohsen Namjoo
Моҳсен Намжу (форсча: محسن نامجو) – эронлик қўшиқчи, шоир, бастакор ва мусиқачи. Унинг мусиқий услубига блюз, рок, шунингдек, Эрон халқ мусиқаси таъсир кўрсатади.
| Моҳсен Намжоо | |
|---|---|
| محسن نامجو | |
|
| |
| Таваллуди |
1976-йил 4-март Торбат-э Жам, Разави Кҳорасан, Эрон |
| Фуқаролиги | Эрон |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1993-ҳозиргача |
| Веб-сайти | www.моҳсеннамжоо.cом |
Болалик ва таълим
Намжу 1976-йил 4-мартда Эрон шимоли-шарқидаги Разавий Хуросоннинг Торбат-э Жом шаҳрида туғилган. Динга қаттиқ қараладиган шаҳар Машҳадда ўсган[1]. Ўн икки ёшидан классик форс мусиқасини ўргана бошлаган[1]. Ёшлик чоғларида Ғарб мусиқасини тинглашга тутиниб, Жим Моррисон, Эрик Клаптон ва Крис де Бург каби мусиқачиларга қизиқиб қолади[1].
1994-йили Теҳрон санъат университетига ўқишга қабул қилинган[1].
Фаолият
1997-йил охири ва 1998-йил бошида Намжу ўзининг „Эрон шеърияти ва мусиқасининг замонавий уйғунлиги“ мавзусидаги биринчи иккита консертини ўтказди[2]. 2003-йилда Теҳронда ўз асарларидан баъзи қисмларни ёзиб олишни бошлади. Унинг „Торанж“ номли дебют албоми 2007-йил сентябр ойида Эронда расман чиқарилди ва илк бор эронликларнинг эътиборини қозонди. Бу албом 2008-йилда Намжуни муҳожирлик ҳаётига мажбурлаган исломий режимни ҳақоратлаган эди[3].
Қолаверса, у филм ва спектакллар учун саундтреклар ёзган. 2010-йилда Намжу ўзининг энг машҳур ва исёнкор қўшиқлари атрофида бирлашган янги ансамбли билан „А Минор“ гастролини бошлади. Июн ойида улар Лос-Анжелесдаги (Калифорния, АҚШ) Уолт Дисней консерт залида чиқиш қилишди. Октябр ойида улар Торонто, Онтарио, Канададаги Сонй марказида комсерт беришди. Моҳсен Намжу, шунингдек, июн ойида инглиз тилида куйланган „Суч странге тимес“ қўшиғини омма эътиборига ҳавола этди.
2011-йилнинг кузида Намжу ўзининг навбатдаги „Алаки“ албомини Стенфорд университетидаги концертида жонли равишда ёзиб олди. Ушбу албом унинг Стенфорд Пан Осиё мусиқа фестивалидаги чиқишининг бир қисми эди. Унинг гуруҳи аъзолари қуйидагилардан иборат эди: Али Базяр (Перкуссия), Дина Зариф (бек вокал), Танназ Жаффари (бек вокал), Серwаҳ Таббак (бек вокал), Сиамаcк Санаиэ (гитара), Марк Деуцч: (базантар, гитара)
2013-йил охиридан бери Моҳсен Намжу Браун Университетида Яқин Шарқ Тадқиқотлари 2014 лойиҳаси доирасида Резиденсиядаги санъаткор сифатида ишлайди. Резидентлик даврида у бир қатор фаолият билан шуғулланади. 2013-йил 7-декабрда резиденсиясини бошлаш учун Гранофф ижодий санъат марказида спектакл берди[4]. 2014-йил баҳорида у „Анъана ва исён: форс ва эрон мусиқаси“ курсларини ўтди, жамоатчилик аудиториясига „Шаҳрам Шабпареҳ: ҳалоллик ва кичик ўлчов“[5] ва Эрон ритмлари каби мавзуларда бир нечта мусиқий маърузалар қилди[6]. 2014-йил баҳорги семестри 10-май оқшомида томошабинлар тўлиб-тошган консерт билан якунланди[7].
Намжу бир нечта филмларда ҳам суратга тушган. У халқаро кинофестивалларда намойиш этилган "Сукунат товуши" (режиссёрлар: Амир Ҳамз ва Марк Лазарз) ҳужжатли филмида рол ижро этган. Қолаверса, турли кинофестивалларда қатнашган "Дафн маросими учун бир неча килограмм хурмо" (режиссёр Саман Салоор) номли бадиий филмда ҳам кўриниш берди. 2016-йилда Бобак Жалолининг „Радиодаги орзулар“ бадиий филмида ўйнаган. Унинг Эҳсан Матоори басталаган „Бегоо бе баран“ номли янги қўшиғи 2019-йил март ойида Шеэд Реcордс компанияси томонидан эълон қилиган[8]. Эҳсан Матоори басталаган ва продюсерлик қилган „Пҳантасм“ номли янги албоми 2019-йил 27-апрелда Сан-Францискода тақдимот қилинди[9]. 2009-йилда у Эронда Қуръон мазмунини „менсимаган“ мусиқалар яратгани учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Намжу чет элда яшаганлиги сабабли, ҳукм айбланувчининг иштирокисиз чиқарилди[10].
Дискография
Албомлар
- Студия албомлари
| Йил | Сарлавҳа | Форсча |
|---|---|---|
| 2005-йил | Дамаванд | دماوند |
| 2006-йил | Жабр | گیس |
| 2007-йил | Торанж | ترنج |
| 2008-йил | Жабри Жоғрафияи | جبرِ جغرافیایی |
| 2009-йил | Ой | آخ |
| 2011-йил | Фойдасиз ўпичлар | بوسههای بیهوده |
| 2014-йил | Труст тҳе Тангерине Пеэл | از پوست نارنگی مدد |
| 2016-йил | Шахсий код | صفر شخصی |
| 2018-йил | Кўз ёшлари камон ипида | بر چلّه کمان اشک |
| 2019-йил | Фантазм | سودای من |
| 2020-йил | Улуғвор | مطنطن |
| 2020-йил | Симфоник Одиссей | سمفونیک اودیسه |
- Жонли албомлар
| Йил | Сарлавҳа | Форсча | Эслатма[11] |
|---|---|---|---|
| 2011-йил | Алаки | الکی | Декабр ойида |
| 2012-йил | 13/8 | سیزده/هشت | Кузда |
| 2017-йил | Шарқдан овозлар | آوازهایی از شرق | Июл ойида |
| 2017-йил | Ёлғизлик ўқи | مؤلفۀ عزلت | Октабр ойида |
Китоблар
Аудио китоблар
- Алкимёгар (Пауло Коэло), Cараван (нашриёт), 2008[11]
Китоблар
Театр
- Жана ва Баладор (2012 — „Шадоwзсда ўйин“, режиссёр Баҳрам Бейзай)
- Араш (2013 — "Ўқиш ўйини", режиссёр Баҳрам Бейзай)
Перформанс
Филаделфия, АҚШ
2014: Моҳсен Намжу Ал-Бустан Такҳт ансамбли билан Ал-Бустан Сеэдс оф Cултуре консерт серияси доирасида чиқиш қилди[12].
Стокголм, Швеция
2020: Моҳсен Намжу Стокголм симфоник оркестри билан перформанс ижро этди[13].
Яна қаранг
- Форс анъанавий мусиқа
- Эронда рок ва муқобил мусиқа
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедНЙТ-Фатҳи - ↑ „Моҳсен Намжоо Оффиcиал Wебсите | Моҳсен Намжоо Мусиc“. Моҳсеннамжоо.cом. 2019-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-апрел.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедНешат - ↑ „Миддле Эаст Броwн“. Миддлеэастброwн.орг. 2014-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
- ↑ „Шаҳрам Шабпареҳ: Ҳонестй анд Минор Сcале“. Миддлеэастброwн.орг. 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-май.
- ↑ „Wҳен ёу аре талкинг абоут Ираниан фусион, wҳат аре ёу талкинг абоут?“. Миддлеэастброwн.орг. 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2020-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-март.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-сентябр.
- ↑ „'Ираниан Боб Дйлан' сентенcед то фиве еарс фор сингинг Қур'ан“.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедНамжоо - ↑ „Cлассиcал анд Cонтемпорарй Персиан анд Араб Мусиc“. Албустансеэдс.орг. 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-ноябр.
- ↑ „Сймпҳониc Одйссей 2020“. www.ёутубе.cом. Қаралди: 2020-йил 25-декабр.