Mohtobi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Моҳтоби — эртапишар ўрик нави. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида чиқарилган. Дарахти бўйи ва шохланиши ўртача. Март охири — апрел бошларида гуллайди. Арзами ва Кўрсодиқ навлари билан яхши чангланади. Июннинг охирларида пишади. Меваси вазни 30—40 г. Мева чоки сезилмайди. Пўсти ялтироқ, юпқа, туси сарғиш, мева юзасида пушти нуқталар учрайди. Этининг ранги оч сариқ, ширали, серсув, хушбўй, бир оз нордонроқ. Қурғоқчиликка чидамли. Кўчати экилгач, 7—8-йили ҳосилга киради, 15—16 ёшида яхши ҳосил беради. Бир тупидан 150 кг ҳосил олинади. Мевалари баробар пишмайди. Янгилигида истеъмол қилинади, повидло ёки жем тайёрланади. Зарафшон водийсида кўп экилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |