Moida surasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Моида сураси (арабча: سورة المائدة, номининг маъноси — Дастурхон[8][9]) — Қуръоннинг 5-сураси. Мадиний суралардан бири, 120 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 106–127[10]-саҳифасида ва 6-7-жузида жойлашган. 112-бўлиб нозил бўлган.
| Моида сураси — سورة المائدة | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||||||||||
|
Суранинг арабча матни | |||||||||||||
| Номининг маъноси | Дастурхон[1][2] | ||||||||||||
| Таснифи | Маданий сура[3] | ||||||||||||
| Статистика | |||||||||||||
| Саҳифаси | 106–127[4] | ||||||||||||
| Жуз | 6-7 | ||||||||||||
| Сура рақами | 5 | ||||||||||||
| Оятлар сони | 120 | ||||||||||||
| Сажда ояти | йўқ | ||||||||||||
| Рукуълар сони | 16[5] | ||||||||||||
| Муқаттаот ҳарфлари | йўқ[6] | ||||||||||||
| Сўзлар сони | 2837 | ||||||||||||
| Ҳарфлар сони | 11 892 | ||||||||||||
| Нозил бўлиш тартиби | 112[7] | ||||||||||||
|
| |||||||||||||
| Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
| Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Асосий маъноси
Қуръоннинг энг сўнгги сураларидан саналувчи бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, 120 оятдан иборатдир. Унда шариат аҳкомлари батафсил баён этилиши билан бирга эътиқод мавзуси ва аҳли китоб ҳақида ҳам сўз юритилади. Ушбу сурада кишилар ўртасидаги ақд (битим, келишув) муомалалари; гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларни сўйиш масалалари; ов ҳақидаги ҳукмлар; ҳаж ва умра каби ибодатлар учун шарт бўлган иҳром баёни; аҳли китоблардан бўлган аёлларга уйланиш жоизлиги хусусидаги ҳукмлар; таҳорат; ўғрилик, зўравонлик ва бузғунчилик жиноятларининг жазолари; ичкилик ва қимор тўғрисидаги сўнгги - қатъий ҳукм ва шариати исломиянинг яна бошқа кўпдан кўп ҳукм ва қонунлари ҳақида муфассал маълумот берилади.
Бундан ташқари, бу сурада бизларга панд-насиҳат ва ибрат бўладиган қиссалар ҳикоя қилинади. Шундай қиссалардан бири Бани Исроилнинг ўз пайғамбарлари Мусо алайҳиссалом билан бўлган можаролари бўлиб, унда яҳудийлар иймонсиз ва қўрқоқликлари сабабли пайғамбар сўзига кирмай, оқибатда қирқ йиллаб чўл-у саҳроларда сарсон-саргардон бўлиб юрганлари айтилади.
Яна бир қиссада эса Одамнинг икки фарзанди — Қобил ва Ҳобил ўртасида бўлиб ўтган мужодала — Қобил ўз биродари Ҳобилни ноҳақ ўлдиргани тўғрисида хабар берилиб, бу қисса орқали яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги доимий кураш тасвирланади. Бу фожиа ер юзидаги ноҳақ қон тўкилиш фожиаларининг биринчиси эди.
Яна Исо пайғамбарга берилган мўжизалардан бири — осмондан моида (дастурхон) тушгани воқеаси ҳам борки, суранинг "Моида" деб аталишининг боиси шудир.
Манбалар
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
Моида сураси (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-30 санасида архивланган) — Ўзбек тилида
| Кейингиси: Анъом сураси | Олдингиси: Нисо сураси |
| Қуръон сураларидан бири — Моида сураси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Madaniy suralar
- Sajda oyati yoʻq suralar
- Muqattaot harflari yoʻq suralar
- 6-juz suralari
- 7-juz suralari
- 100 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 90 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 80 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 70 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 60 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 50 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 40 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 30 oyatdan koʻp oyatli suralar
- 200 oyatdan kam oyatli suralar
- 150 oyatdan kam oyatli suralar
- 5 rukuʼdan koʻp rukuʼli suralar
- 10 rukuʼdan koʻp rukuʼli suralar
- 15 rukuʼdan koʻp rukuʼli suralar
- 20 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- Suralar
- Suralar haqidagi chala maqolalar