Моисей Рувимович Иткин (1920-йил 15-март, Ростов-Дон, РСФСР – 2005-йил 29-май, Ростов-Дон, Россия) – совет шоири, шифокори ва Россия Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1].

Моисей Рувимович Иткин
Таваллуди 15-март 1920-йил
Вафоти 19-май 2005-йил(2005-05-19)
(85 ёшда)
Ростов-Дон, Россия
Касби Шоир, шифокор

Ҳаёти

Моисей Рувимович Иткин 1920-йил 15-мартда РСФСРнинг Ростов-Дон шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. У 1944-йилда Тошкент тиббиёт институтининг тиббиёт факултетини тугатиб, 1944—1954-йилларда Ўзбекистонда ҳарбий шифокор бўлиб хизмат қилган. Моисей Иткин 1955—1958-йилларда Мўғулистондаги экспедициялар қатнашган. 1958—1984-йилларда Ростов-Донда офталмолог бўлиб ишлаган. У Улуғ Ватан урушида қатнашнашган ва уруш вақтида оғир яраланган.

Моисей Рувимович Иткин 2005-йил 29-майда вафот этади ва Ростов-Дон шаҳридаги яҳудийлар қабристонига дафн қилинади[1].

Ижоди

Моисей Рувимович Иткин адабий фаолиятини 1950-йилда бошлаган. Унинг 9та шеърий тўплами 1993—2004-йилларда нашр этилган.

Моисей Иткиннинг 65 та шеъри „Дон тўлқини“ журналида, 46 та шеъри „Мовий овоз“ тўпламида босилиб чиққан.

Мукофотлари

Мусо Рувимович Иткин 1-даражали Ватан уруши ордени, „Ҳарбий хизматлари учун“ ва „Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медаллари, Мўғулистоннинг „Қутб юлдузи“ ордени, Хитойнинг „Дўстлик белгиси“ ордени, „ Ветеран“ медаллари билан тақдирланган. „Меҳнат шарафи“, „Ғалабанинг 40 йиллиги“, „Георгий Жуков“ ва бошқа бир қатор медалларни қўлга киритган.

Моисей Иткин 85-йиллик юбилейида Ростов вилояти Маданият вазирлигидан миннатдорчилик мактубини қабул қилган.

Асарлари

  • Ко'п қаватли дарахт: Ше'рий то'плам. - Ростов-Дон, 1993-йил
  • Тасодифий китоб: ше'рлар то'плами. - Ростов-Дон: Гефест, 1996-йил
  • Гулли сонет: ше'рлар то'плами. - Ростов-Дон, 1998-йил.
  • Осмондаги бошоқ: Ше'рлар то'плами. - Ростов-Дон, 1998-йил.
  • Икки китобдан: Ше'рлар то'плами. - Ростов-Дон, 2000-йил.
  • Кумуш ип: Ше'рлар то'плами. - Ростов-Дон, 2000-йил.
  • Флейта ва скрипкада (Танланган асарлар): Ше'рий то'плам. - Ростов-Дон, 2001-йил.
  • Тонгни қайтаринг (еттинчи ше’рлар китоби): Ше’рий тўплам. - Ростов-Дон, 2003-йил.
  • Такрорлар ҳам йўқ...: Ше’рлар тўплами. - Таганрог: Й.Д.Кучма, 2004-йил.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Иткин, Моисей Рувимович“. www.агро-портал.су. Қаралди: 6-ноябр 2023-йил.