Можрум арчаси (шарқ биотаси) – Нурота-Қизилқум биосфера заҳираси майдонида ўсувчи табиат ёдгорлиги. Тахминий ёши икки ярим минг йил. Нурота тоғларининг Можрум қишлоғида, сув тегирмонидан 300 метр баландликда, сойнинг чап қирғоғидан 50-60 метр масофада жойлашган (Жиззах вилоятининг Фориш тумани). Поя айланаси 24 метр, марказий шох айланаси 12 метр, олдида масжид қолдиқлари ва эски қишлоқ жойлашган. Дарахтнинг учта йирик шохи вақт машаққати туфайли, деярли ерда ётади[1].

Mojurum Archasi(Makedonskiy Archasi)
Можурум Арчаси(Македонский Арчаси).ҲПМФ+3ҚМ, Мажрум, Жиззах вилояти, Узбекистан.

Можрумсойда бўлган киши баҳайбат дарахтнинг шох-шаббалари тегида ўтираркан, беихтиёр мангулик ҳақида ўйлаб қолади. Маҳаллий зиёратчиларнинг берган маълумотларига қараганда, ушбу арчани 3 марта зиёрат қилсалар, узоқ умр кўришлари аниқ экан. Масалан, зиёрат мақсадида келган Абдумурод бобонинг айтишича, 3 марта келиб ёши 90 га етганини, 4-сафар келиши уни аниқ 100 ёшдан ошишига ёрдам беришига ишонч билдирди. Йиллар зўр келиб, дарахтнинг учта йирик шохи ерга қадар эгилиб қолган. Аслида, уларни шох дейиш қийин, сабаби, улар улкан дарахт танаси бўлиб, бир пайтнинг ўзида унга бир нечта киши сиғади. Поналарни маҳаллий аҳоли тошлардан қурган таянч-пирамидалар ушлаб туради[2].

Манбалар

  1. ↑ Оға Бургутли. Жиззах вилояти зиёратгоҳлари. – Тошкент: Фан, 2008.
  2. ↑ Ақчаэв Ф.СҲ. „Жиззах воҳаси муқаддас қадамжолари ва зиёратгоҳлари“(ПҳД. Дисс.). Тошкент – 2020.