Мол — Халқаро бирликлар тизими СИ да модда миқдори бирлиги. 1971-йилда қабул қилинган. Массаси 0,012 кг га тенг бўлган углерод 12С изотопи таркибидаги атомлар сонига тенг бўлган таркибий элементлар (молекулалар, атомлар, электронлар ва бошқа бир хилдаги зарралар) дан ташкил топган модда миқдорига тенг. Ҳар қандай модданинг бир моли бир хил сондаги таркибий эле-ментлардан ташкил топган. Бу сон, одатда, Авогадро доимийси деб аталади ва унинг тажрибалар асосида аниқланган қиймати ^=6,0221023 мол"’ га тенг. Шунинг учун М. қайси заррага тегишли эканлиги курсатилиши керак. Мас, сув молекулаларининг бир моли деганда 6,022-1023 та сув молекулалари тушунилади. 6,022-1023 та сув молекулалари таркибида эса водород атомларининг 2 моли, кислород атомларининг 1 моли, протонларнинг 10 моли, нейтронларнинг 8 моли ва электронларнинг 10 моли мавжуддир. Берилган модда молекулалари 1 молининг массаси, одатда, шу модданинг моляр массаси деб аталади. М. тушунчадан молекуляр физика, кимё, термодинамика ва бошқа соҳалардан назарий ҳамда амалий ҳисобкитоб ишларини бажаришда кенг қўлланади.[1]

Мол
мол
Умумий маълумот
Катталик Модда миқдори
Тизим СИ
Белгиси мол
Мол (бирлик) Викиомборда

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил