Moldiboyev Abdilas
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Молдибоев Абдилас [1906.24.6 (7.7), Қирғизистон, Кемин тумани — 1978.31.5, Бишкек] — қирғиз композитори ва хонанда (тенор). Қирғизистон халқ артисти (1937), қирғиз композиторлик мусиқаси асосчиларидан. Москва консерваториясида таълим олган (1940—41 ва 1947—50). Қирғизистон мусиқали драма театрида (1933-йилдан), Қирғизистон опера ва балет театрида (1942-йилдан) хонанда. Қиргизистон композиторлар уюшмаси раиси (1939— 67). В. Власов, В. Фере билан ҳамкорликда "Ойчурек" (1939), "Манас" (1946) биринчи қирғиз опералари, А. Веприк, М. Абдраев билан ҳамкорликда Қирғиз давлат мадҳияси (1946), "Тўхтағул" операси (1958) ни яратган. Оммавий ва болалар қўшиқлари, романслар, хор асарлари муаллифи. Мусикали драма ва операларда Кулчоронун, Сиргак ("Ойчурек", "Манас"), Телтей ("Айдар ва Ойша", А. Омонбоев ва бошқалар), Аскер ("Аршин мол олон", У. Ҳожибеков), Тўле-ген ("Қиз Жибек", Е. Брусиловский) ва бошқа партияларни махррат билан ижро этган. Тўхтағул номидаги Қирғизистон Давлат мукофоти лауреати (1970). Киргиз опера ва балет театрига М. номи берилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |