Moldo Niyaz
Молдо Нияз (қирғизча: Молдо Эрназар уулу Нияз, 1823-йил — 1896-йил) — қирғизларнинг кўзга кўринган оқини (шоири), мутафаккири, файласуфи, маърифатчиси ва қирғиз тилида энг дастлабки қоғозга туширилган поэтик асарлар — „Санъат дигарастлар“ номли қўлёзма китобларнинг муаллифи[1][2].
| Молдо Нияз | |
|---|---|
| Асл исми | қирғизча: Молдо Эрназар уулу Нияз |
| Таваллуди |
1823-йил |
| Вафоти |
1896-йил Россия империяси |
| Ижод қилган тиллари | қирғиз тили |
| Фуқаролиги | Россия империяси |
| Танланган асарлари | Санъат дигарастлар |
Ҳаёти
Молдо Ниёз ўз даврида қирғиз тили, араб тили, форс тили ва қадимги туркий тилларни яхши билган мутахассис инсон бўлган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, у болалигидан исломий адабиётларни ўқиб, Қоратегин (ҳозирги Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти), Қошғар (ҳозирги Хитой) ва Марғилон (ҳозирги Ўзбекистон) мадрасаларида билимини оширган. Уч жойда ўқиши ва уч тилни (форс, араб, чиғатой) ўзлаштиргани унинг ўз даврининг ўта илм-маърифатли инсони бўлишига шароит яратган[3].
Фаолияти ва ижоди
Шоир махсус мадраса очиб, болаларга ислом таълимини ўргатган ва Фарғона водийсида диний таълимни ташкил этиб, болаларни араб ҳарфлари билан қирғиз тилида ўқитган. У кўп жойларни кезиб, борган жойларидан географик, иқлимий, этнографик ва фолклорга оид маълумотларни тўплаган.
Тарихчи А. Урстанбековнинг „Қирғиз тарихи“ номли энсиклопедик луғатида Молдо Нияз „қирғизнинг энг дастлабки ёзма шоирларидан бири“ деб кўрсатилган. У ўз асарларида ҳаёт ва ўлим, одоб-ахлоқ, яхшилик ва ёмонлик каби фалсафий мавзуларни, шунингдек, Қўқон хонлиги ҳудудидаги тарихий воқеаларни ёритган. Унинг шеърларида Олимқул Оталиқ, Қурбонжон додхоҳ ва Пўлатхон каби эл раҳбарларининг фаолияти ҳақида муҳим маълумотлар берилади.
Меросини ўрганиш
Совет даврида Молдо Нияз ҳақида академик Болот Юнусалиевнинг бир мақоласидан бошқа катта илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Шоирнинг араб ёзувидаги шеърларини кириллчага кўчириш ва нашр этишда Омор Суроновнинг меҳнати катта. Тадқиқотчиларнинг тасдиқлашича, Молдо Ниязнинг ўз қўли билан ёзган 7 та қўлёзма китоби бўлган.
1993-йил ноябр ойида қирғиз жамоатчилиги шоирнинг 170 йиллик юбилейини кенг тарзда нишонлади. Қирғиз Республикаси Миллий фанлар академиясининг Қўлёзмалар фондида унинг ўз қўли билан ёзилган учта қўлёзма китоби сақланмоқда.
Манбалар
- ↑ Муратов, Абдикерим. Йрда қолган Даткайим. Мударрис отиққан Молдо Ниёз ҳақида 10 факт. Спутник Қирғизистон (2021-йил 5-июн).
- ↑ Коç, Саадеттин (2009). "Совет Дўнеминден Ўнcе Кıргıз Эдебиятı". Уşак Üниверситеси Сосиал Билимлер Дергиси 2 (2). ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/пуб/усаксосбил/иссуэ/21652/232779#артиcле_cите.
- ↑ Ирда калган Даткайим. Мударис атиккан Молдо Нияз тууралуу 10 факти
Адабиётлар
- „Қирғизистон“ миллий энсиклопедияси: 5-том. Бош муҳаррир Асанов У. А. К 97. Б.: Давлат тили ва энсиклопедия маркази, 2014. ИСБН 978-9967-14-111-7
Ҳаволалар
- Молдо Нияз Эрназар ўғли. Санъат дигарастлар — китептер/ҳтмл/ Рама1/6бап/сеcтион7.ҳтмл#титле37 Қирғиз шеърияти антологияси. 1-жилд.