Molekular fizika
Молекулар физика атомлар орасидаги боғлар ва молекулаларнинг физик хоссаларини ўрганувчи фан бўлимидир. Молекулар физикага оид тажрибалар асосан спектроскопия ёрдамида кузатилади. Ушбу соҳа атом физикаси, кимё, физик кимё ва кимёвий физикага яқиндан алоқадордир.
Молекуляр физика — физиканинг модда тузилишини ва унинг хоссаларини шу модданинг зарра (молекула, атом, ион) лардан ташкил топганлиги, бу зарраларнинг ҳамма вақт бетартиб ҳаракат ҳолида бўлиши ва улар орасида ўзаро таъсир кучлари мавжудлиги асосида ўрганадиган соҳаси. Ҳар қандай модда бир турдаги жуда кўп сонли зарралардан ташкил топганлиги учун Молекулар физика масалаларини ҳал этишда статистик ва термодинамик усуллардан фойдаланилади. Молекулар физика нинг дастлаб шаклланган бўлими газлар кинетик назариясидир- Бу бўлимни ривожлантиришга Ж. К. Максвелл, Л. Болсман, Ж. У. Гиббс катта қисса қўшдилар. Статистик усулни физика фанига биринчи бўлиб А. Болсман 1868—1877 йилларда киритган. 1877-1902-йилларда Ж. У. Гиббс уни ривожлантириб, классик статистик физика соҳасини яратилишига замин бўлди.
Муайян суюклик айрим қаттиқ жисмларни ҳўллаши, бошқасини эса ҳўлламаслиги мумкин. Бунинг натижасида ингичка найчаларда суюклик сатҳи баландлигининг ўзгариш ҳодисаси, яъни капиллярлик вужудга келади. Молекулаларнинг ўзаро таъсир кучлари асосида капиллярлик ҳодисалари назариясини яратишда франсуз олимлариА. Клеро(1743), П.Лаплас (1806), Т. Юнг (1805), К. Ф. Гаусс (1830-31), Ж. У. Гиббс ва бошқа салмоқли қисса қўшган.
ХХ аср бошларида Молекулар физика тараққиёти ўзининг янги босқичига кўтарилди. Франсуз физиги Ж. Перрен, А. Эйнштейн (1904), полшалик физик М. Смолуховский (1906), франсуз физиклари П. Панжевен (1908), де-Бройл (1909) ва бошқаларнинг броун ҳаракати, А. Эйнштейн томонидан яратилган броун ҳаракати назарияси ҳамда Авогадро сонини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари қатор муқим хулосалар чиқариш билан бир қаторда молекулаларнинг ҳақиқатда мавжуд эканлигини исботлади. Кейинчалик рентген, электрон ва нейтрон нурлари ёрдамида суюқ ва қаттиқ жисмларнинг тузилиши ўрганилди. Модда тузилиши, унинг бир фазадан иккинчи фазага ўтишидаги ўзгариши ҳамда модда тузилишининг температурага, босимга, электр, магнит майдонларга ва бошқа пара-метрларга боғлиқ эканлиги аниқланди.
Молекулар физиканинг энг катта масалаларидан бири берилган жисмнинг механик ва диалектик хусусиятлари шу жисмнинг кимёвий таркибига, уни ташкил этувчи молекулаларнинг тузилишига ва ниҳоят, молекулаларнинг бир-бирига нисбатан қандай тартибда жойлашганлигига боғлиқлигини ўрганишдан иборатдир. Бу масаланинг ҳал этилиши техника ва саноатда зарур бўлган, кўзланган физик хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган янги металл қотишмалар, полимер материаллар, диэлектриклар, қурилиш материаллари ва бошқа ҳосил қилишнингянги усулларини яратишга имкон беради. Молекулар физиканинг жадаллик билан ривожланиши ундан статистик физика, физик кинематика, қаттиқ жисм физикаси, суюқликлар физикаси, физик кимё, молекуляр биология каби мустақил бўлимларининг ажралиб чиқишига олиб келди. Молекулар физикада эришилган ютуқлар металлар физикаси, полимерлар физикаси, кристаллография каби соҳаларнинг кенг кўламда ривожланишига сабаб бўлди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |