Molekulyar akustika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Молекуляр акустика — моддаларнинг таркиби ва хоссаларини акустик усул билан, уларнинг акустик хоссасини эса молекуляр нуқтаи назардан ўрганадиган физик акустика бўлими. Молекуляр акустикада товуш тўлқинларининг акустик хоссалари, яъни моддаларда тарқалиш тезлиги ва ютилиш коэффициентларининг температура, босим ва бошқа омиллар билан боғликлиги ўрганилади. Молекуляр акустика ХХ аср 30-йилларидан бошлаб, яъни кўпгина моддаларда товушнинг тарқалишида дисперсия ҳодисаси кузатилганидан кейин, айниқса, тез ривожлана бошлади. Молекуляр акустикада текширилувчи обект сифатида, одатда, ултратовуш олинади: газларда частоталари W—W Гс ли ултратовушлар, суюқлик ва қаттиқ моддаларда 105—10* Гс ли ултратовушлар, частотаси ~1010 Гс (қаранг Гипертовуш) ли товушлар текширилади. Қисқа, вақт давомида содир бўладиган жараенларнинг кинетикасини ўрганадиган акустик усулни кам миқдордаги моддаларни юқори босим ва турли температурада катта аниклик билан текширишга имкон берадиган ягона усул деса бўлади. Суюқликларда товуш тезлигини ва унинг температурага боғлиқ равишда ўзгаришини, мас, эритмалардаги ионларнинг ўзаро таъсири ва бошқаларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Товушнинг ютилиш коэффициента моддалардаги ички ишкаланиш, иссиклик ўтказувчанлик ва релаксация билан боғлиқ бўлган жараёнлардан аниқланади. Молекуляр акустиканинг кўпгина масалалари оптик, спектроскопик ва бошқа комплекс усуллар билан ҳал қилинади. Молекуляр кучлар табиати, молекуляр жараёнлар кинетикаси, иссиклик сиғими назарияси, ёруғликнинг сочилиши ва шаҳрик. муҳим масалаларни хал қилишда Молекуляр акустиканинг аҳамияти катта.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |