Молекуляр масса — кимёвий бирикма молекуласининг углерод бирлиги (углерод нуклиди |2С атом массасининг ʻ/|2 қисми)да ифодаланган массаси, молекулани ташкил қилган элементлар атом массасаларининг йиғиндиси. Баъзан маълум таркибли турли моддалар аралашмаси учун ҳам мол. м. аниқланади. Мас, ҳаво, гарчи бир қанча газлар аралашмасидан иборат бўлса ҳам, унинг ўртача мол. м. бор. Ҳавонинг ҳисоблаб топилган ўртача мол. м. 29 га тенг. Мол. м. — модданинг асосий тавсифларидан бири. У, шунингдек, полимер моддаларнинг хоссаларини белгиловчи асосий омилдир. Мол. м., асосан, буғнинг зичлигини ўлчаш орқали, осмотик босим орқали (Вант—Гофф крнуни асосида), буғ босимининг тушиши, эритмаларнинг тоза эритувчига нисбатан музлаш температураси пасайиши (криоскопия) ёки кайнаш температураси кўтарилишини (эбули-оскопия) ўлчаш орқали топилади. Учувчан моддаларнинг мол. м. масс-спектрометрия усулида, турли бирикмалар аралашмасининг мол. м. хроматомасс-спектрометрия усулида аниқланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил