Молик Динор – “Насойим ул-муҳаббат”да зикр этилган тасаввуф намояндаси. Ҳасан Басрийнинг шогирди. Отаси – Динор қуллардан бўлган. Молик Динор қулликдан болалигидаёқ озод қилинган. Тақво ва зуҳдда беназир бўлган. “Кашф ул-маҳжуб”да келтирилишича, Молик Динор амалнинг асосини ихлосда, деб ҳисоблаган.

Алишер Навоий ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаб­бат”га “Тазкират ул-авлиё” асосида ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Насойим ул-муҳаббат. 
  2. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 

Ҳаволалар