Молик ибн Анас

Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Абу Омир ал-Ансорий ал-Ҳимярий ал-Маданий. (ҳижрий: 93–179-йиллар, мелодий: 711–795-йилларда яшаган) Фақиҳ ва муҳаддис. Аҳли Сунна вал Жамоа то’рт имомининг иккинчиси. Ислом фиқҳий мазҳабларидан Моликий мазҳаби асосчиси. Чуқур илми, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ёд олишдаги кучли зеҳн эгаси ва айнан ҳадислар борасида пишиқ ҳамда мустаҳкам билим соҳиби экани билан шуҳрат топган. Сабр, заковат, ҳайбат, виқор, ҳусни хулқ билан танилган. Ко’плаб уламолар Молик ибн Анас ҳақида ҳисобсиз мақтов со’зларини айтишган. Жумладан Имом Шофиъий: “Уламолар ҳақида гапирилса аниқки, Имом Молик ё’лчи юлдуздир. Молик ибн Анас тобеинлардан кейин инсонларга Аллоҳнинг ҳужжатидир”[1]. Имом Моликнинг “Муватто” китоби набавий ҳадис китобларининг энг машҳури, энг саҳиҳ ва энг аввал ёзилганларидан ҳисобланади. Имом Шофиъий “Муватто” асари ҳақида шундай деган: “Аллоҳ таолонинг китобидан бошқа барча китоблар ичидаги энг то’г’ри китоб Муваттодир”.

Имом Молик фиқҳий ижтиҳодда бир қанча шар’ий манбаларга асосланган. Улар: Қур’они Карим, Суннати набавий, Ижмо, Мадина аҳлининг амали, Қиёс, Масолиҳул мурсала, Истеҳсон, Урф, Саддуз зарое, Истис’ҳоб.

Имом Молик 93-ҳижрий санада[2] Мадинайи мунавварада туг’илган. Ҳадис илми, саҳобалардан ривоят қилинган асар-хабарлар ва уларнинг фатволарини о’рганиш ҳамда ривоятлар ҳақида изланиш билан мунтазам шуг’илланиб борувчи оилада улг’айган. У ёшлигидаёқ Қур’они каримни ёд олган. Со’нг Ҳадиси шарифларни ёдлашга бор э’тиборини қаратган ва Ислом фиқҳини о’рганган. Мадина фақиҳи Ибн Ҳурмуз роҳимаҳуллоҳдан етти йил давомида ажралмай илм олган. Имом Молик шунингдек Ибн Умарнинг мавлоси Нофе, Ибн Шиҳоб Зуҳрий сингари етук уламолар қо’лида таҳсил олган.

Имом Молик ҳадис ва ривоятлар, ҳамда фатволар борасида мукаммал дарс олиб бо’лганида, бутун Ислом оламига машҳур етмишта энг катта олимлар уни дин илмидан дарс беришга муносиб дея этироф этишганди. Шундан кейингина Имом Молик Масжидун набавийда дарс ва фатво мажлисини қурди. Унинг дарс ҳалқаси хотиржамлик, виқор, Набавий ҳадисларга нисбатан кучли эҳтиром билан о’тар эди.

Имом Молик о’зи чиқарадиган фатвода хатога ё’л қо’ймасликка қаттиқ уринарди. У мутлоқ мужтаҳид бо’лишига қарамай, хато қилишдан қо’рқиб саволларга ко’п марталаб “билмайман” жавобини айтарди. У яна шундай деган: “Мен оддий бир инсонман, гоҳида то’г’ри топсам, базида адашаман. Мен айтган фикрга назар солинг, агар у Қур’они карим ва Суннатга мувофиқ келса уни олинг. Қур’они карим ва Суннатга мувофиқ келмаганини эса тарк қилинг”. Имом Молик ҳижрий 179-йили йигирма икки кун давом этган касалликдан со’нг вафот этди. О’ша вақтдаги Мадина амири Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Имом Моликнинг жанозасини о’қиб берди. Имом Молик Бақе’ қабристонига дафн қилинган.


[1] Фиқҳул ибадати ала мазҳабил маликийя. 16-саҳифа.

[2] Сияру а’ламин нубало.8-жилд, 49-шифа.