Molikiylik
Моликийлик (арабча: مالكي) — суннийликдаги диний-ҳуқуқий мазҳаблардан бири. Молик Ибн Анас асос солган. Моликийлик Мадинада пайдо бўлди, Арабистон ярим оролига, кейин Миср, Шимолий Африка ва Андалусияга тарқалди. Молик ибн Анаснинг „ал-Муваттаъ“ (оммавий, барчага тушунарли маъносида) асари моликийлик таълимотининг асосий манбаи ҳисобланади.
Моликийлик тарафдорлари Муҳаммад пайғамбар ҳаётлиги вақтида илк исломда шаклланган фиқҳ меъёрларини тан олади, фиқҳнинг асосий манбаи сифатида Қуръон ва суннага таянади, Мадинанинг саводли аҳолиси якдиллик билан маъқуллаган қоидаларнигина ижмо деб ҳисоблайди. Шу билан бирга мусулмонларнинг умумий манфаатларига жавоб берувчи шариат ҳукмларига монелик қилмайди. Ҳозирги вақтда ҳам бу мазҳаб қоидаларининг Марокаш, Тунис, Жазоир ва Ливия никоҳ-оила ва мулкка оид ҳуқуқига сезиларли таъсири бор. У Ливиянинг бир қанча жиноят қонунлари асосини ташкил этади.
Адабиёт
- Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |